4041. Дуо қилишга вақтинг зиқ бўлса, аммо қалбингда ҳожатларинг тўлиб тошган бўлса, Аллоҳдан фақат афв сўрайвер. Чунки агар Аллоҳ сени афв қилса, сўрамасанг ҳам барча ҳожатларинг бароридан келаверади.
•••
4043. Қадимги донишмандлар шундай дейишган экан: «Буғдойга тўлган бошоқнинг боши эгилган бўлади. Бўш бошоқ эса тиккайиб туради. Тавозе билан ғурурнинг фарқи мана шу».
Оқиллар тавозеъ айлайди доим,
Нодонлар кибрга асрий шерикдир.
Буғдой бошоғига назар сол, дўстим –
Тўлиғининг боши мудом эгикдир!
•••
4052. Юсуф алайҳиссаломнинг ўн битта акаси бор эди. Лекин улар укага ёрдам бериш ўрнига унга суиқасд қилишди. Мусо алайҳиссаломнинг эса биттагина укаси – Ҳорун бор эди. Лекин у ёнларида вазир
АЛЛОҲ УЧУН ЯХШИ КЎРИШ ВА АЛЛОҲ УЧУН ЁМОН КЎРИШ
------------------
Ҳуббу филлаҳ- яхши кўрган нарсасини Аллоҳ учун яхши кўриш, буғзу филлаҳ эса, ёмон кўрган нарсасини Аллоҳ учун ёмон кўриш деганидир. Зеро, Аллоҳ учун севиладиган ва Аллоҳ учун ёмон кўриладиган кишилар бор. Бу ҳақдаги оятлар шулардан иборат:
“Эй имон келтирганлар! Мўминлар қолиб, кофирлар билан дўстлашманглар! Аллоҳга ўзингизга қарши аниқ ҳужжат бермоқчимисиз?!” (Нисо 4/144)
“Эй, имон келтирганлар! Яҳудийлар ва насронийлар билан дўстлашманглар! (Уларнинг) баъзилари баъзилари билан дўстдирлар. Сизлардан кимки улар билан дўстлашса, у албатта улардан (бўлиб қолади). Албатта