Дуо қилишга вақтинг зиқ бўлса, аммо қалбингда ҳожатларинг тўлиб тошган бўлса, Аллоҳдан фақат афв сўрайвер. Чунки агар Аллоҳ сени афв қилса, сўрамасанг ҳам барча ҳожатларинг бароридан келаверади.
•••
4043. Қадимги донишмандлар шундай дейишган экан: «Буғдойга тўлган бошоқнинг боши эгилган бўлади. Бўш бошоқ эса тиккайиб туради. Тавозе билан ғурурнинг фарқи мана шу».
Оқиллар тавозеъ айлайди доим,
Нодонлар кибрга асрий шерикдир.
Буғдой бошоғига назар сол, дўстим –
Тўлиғининг боши мудом эгикдир!
•••
4052. Юсуф алайҳиссаломнинг ўн битта акаси бор эди. Лекин улар укага ёрдам бериш ўрнига унга суиқасд қилишди. Мусо алайҳиссаломнинг эса биттагина укаси – Ҳорун бор эди. Лекин у ёнларида вазир бўлиб, ёрдам берди. Шундай экан, Аллоҳдан фарзанд, мол дунё ва ризқнинг оз бўлса ҳам, кўп бўлса ҳам, барака беришини сўранглар. Ибрат олинадиган жойи сонда эмас, баракотдадир.
Аллоҳим! Бизга ризқ қилиб берган нарсаларингга барака ато қилгин ва бизларни дўзах азобидан сақлагин!
Барака – Аллоҳнинг яширин лашкари бўлиб, уни хоҳлаган бандасига юборади. Шунда бу баракаот вақтга, умрга, мол дунёга ёки фарзандга нозил бўлиб, уларга баракали бўлади.
Аллоҳим, қаерда бўлсак ҳам бизларга барака ато қил!
•••
4069. Яъқуб алайҳиссалом Юсуфни яхши кўрдилар. Шунинг учун бошқа ўғиллари ҳасад қилиб, уни қудуққа ташлаб юборишди. Кейин Азизнинг хотини Юсуфни яхши кўрди. Шунинг учун Юсуф бир неча йил қамоқда қолиб кетди. Аммо Аллоҳ Юсуфни яхши кўриб, уни барча нарсадан қутқарди. Демак, Аллоҳ кимни яхши кўрса, уни ҳимоя қилади ва барча қўрққан нарсасидан халос қилади.
•••
4099. «Мусонинг онасига: «(Унга ёмонлик етишидан) қўрқсанг, уни дарёга ташла» деб буюрдик» (Қасос сураси, 7 оят)
«Биз уни ва унинг аскарларини тутиб, денгизга отдик» (Қасос сураси, 40 оят).
Иккови ҳам сувга ташланди, лекин ҳолат ва хотима турлича бўлди.
Мусо алайҳиссалом ғоятда заифҳол бўлишларига қарамай, сув у зотга зарар бера олмади. Фиръавн иззат ва салтанат чўққисида бўлишига қарамай, сув уни ғарқ қилди.
Хулоса: Аллоҳ билан бирга бўлсанг, заифлигинг зарар бермайди. Аллоҳ билан бирга бўлмасанг, қувватинг фойда бермайди.
•••
4113. Учта амал борки, улар (жуда катта бўлгани учун) тарозуга солинмайди.
Биринчиси сабр.
Унинг савоби чегараланмаган:
«Сабр қилувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқ берилур»
(Зумар сураси, 10 оят).
Иккинчиси афв. Унинг ҳам савоби чегараланмаган:
«Ким афв этиб, ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир»
(Шўро сураси, 40 оят).
Учинчиси рўза. Унинг ҳам савоби чегараланмаган:
«Аллоҳ таоло айтади: «Ҳар бир одам боласининг амали ўзи учундир. Фақат рўза Мен учундир, уни Ўзим мукофотлайман» (ҳадиси қудсий).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев