.......ҚАЕРДАСИЗ.... Юрагимга озор берган, Озорлигим қаердасиз. Сўзларимдан ишқим терган, Нега энди индамайсиз ! Совуқ қишга ўхшаб қолди, Дилгинамнинг кўчалари. Йўлларингиз пойлаб толди, Соғинчимнинг кўзчалари ! Қанча тунлар бедор ўтди, Лек тугамас бедорлигим. Бахт дегани ғамга етди, Қаердасиз хуморлигим ! Яна қанча шундай яшай, Сабрлардан кетдим безиб. Ахволимни не деб атай, Хазон каби учдим тўзиб ! Бахт дегани шу эдими, Бунча аччиқ хижронлари. Ё ҳаммаси туш эдими, Хамон қийнар ёлғонлари ! Йиғлай десам, йиғлолмайман, Тугаб битди кўз ёшларим. Соғинсамда, етолмайман, Йиғлаб турар бардошларим !