Булут тўкар кўз ёшин йиғлаб,
Термуламан узоқларга жим.
Хаёл ичра дейман шивирлаб.
СЕНИ МЕНДЕК СЕВОЛМАС ҲЕЧ КИМ!
Сен мен учун энг гўзал ҳаёт,
Ўзингдирсан қалбдаги сирим,
Юрагимдан отилар фарёд,
СЕНИ МЕНДЕК СЕВОЛМАС ҲЕЧ КИМ!!
Ўчоғига ишқдан ўт қалаб,
Ўртанади бу ғамгин дилим,
Ўз-ўзига дейди шивирлаб,
СЕНИ МЕНДЕК СЕВОЛМАС ҲЕЧ КИМ!
Юрагимнинг ҳар уришида
Такрорланар қадрдон исм,
Йиғлаб дейман хатто тушимда,
СЕНИ МЕНДЕК СЕВОЛМАС ҲЕЧ КИМ!
Aйтолмасман келсак юзма-юз,
Балки кўнглимдаги дардларим,
Kўзларимда намоён шу сўз,
СЕНИ МЕНДЕК СЕВОЛМАС ҲЕЧ КИМ!
Maйли тақдир кўрмасин раво,
Сенинг билан яшайди севгим,
Ёқтирсинлар ёқсинлар,аммо,
СЕНИ МЕНДЕК СЕВОЛМАС ҲЕЧ КИМ!
(Муаллифини билмайман)