Дунё ташвишидан ортмас хаёллар, Баъзилар қалбида фақат аёллар, Дўстларим сизларга берай саволлар, Айтинг Аллоҳ учун нима иш қилдик? Юрамиз эрта кеч қоринни ўйлаб, Қуръон ўқимаймиз хаттоки ойлаб, Ахир ўлим бизни турмаску пойлаб, Айтинг Аллоҳ учун нима иш қилдик?i Рўзғоримиз учун елиб юрармиз, Отамиз амрига тайёр турармиз, Жаннатда қасрлар қачон қурармиз, Айтинг Аллоҳ учун нима иш қилдик? Амаллар қиламиз барида риё, Эх, бизларда қолмапти заррача ҳаё, Эртанг қабримизда бўлгайми зиё, Айтинг Аллоҳ учун нима иш қилдик? Дунё зийнатлари ёр бўлармиди, Қиёматда бизга кор бўлармиди, Аллоҳ учун яшасак зўр бўлармиди, Айтинг Аллоҳ учун нима иш қилдик? Шайтон етаклайди қўлимдан ушлаб, Мен нодон юрарман наф