БОЛАСИНИ ҚУТҚАРГАН КАЛАМУШ
Бир мўмин муслим бўлган экан. У жуда беозор, ҳалим, қўлидан ва тилидан асло ўзгаларга озор бермай яшар экан. У камбағал бўлиб, ҳалолдан тирикчилик қилар ва Аллоҳни берган ризқига доимо шукрликда ибодат қилар эди...
Мўминни аёли доим нолигани нолиган, ўзгаларни мақтаб: “Фалончини соҳиби кўп пул топади, оиласи тўқ бадавлат, аёли ҳар кун ҳар хил кийинади, сиз эса???.." деган дашномлар билан мўминни ҳар кун қалбига озор берар эди.
Муслим, Аллоҳга ибодатини тўхтатмас ва аёлини феъли учун ҳам Аллоҳга тавбалар қилиб, кечиришини сўрар эди. Шу алфозда йиллар ўтди..
Бир куни мўмин омборхонаси ёнида супада намоз ўқиб дуо қилиб ўтирар эди. Ёнидан бир кичик каламуш югурганча