Ранжимайсиз берай сизга бир савол, Виждон нима айтинг лелмаса малол. Қандоқ қилиб бўласиз жуфти халол, Ўз ёрига хиёнаткор аёллар! Ой юзингиз ор-номусдан қамашмас, Энди ой хам сиздан хусн талашмас. Ўзбекларга бундай одат ярашмас, Хаё қайда хиёнаткор аёллар! Қирқ юк бўлган макр бари сизда бор, Фариштам деб ўйлар сизни содда ёр. У билмаса кўриб турган Худо бор, Қўрқмайсизми хиёнаткор аёллар! Минг коилман хотин қилган эрларга, Сизни бошда тутган қадри йерларга. Гап сўз қилиб ғурурини элларга, Бебурд қилган хиёнаткор аёллар! Садоқатни унутгансиз чамаси, Аёл деган буюк номнинг эгаси. Эй муқаддас оиланинг бекаси, Ўз ёрига хиёнаткор аёллар!