Амал дафтарингда сонсиз гунохлар, Қиёмат Тонгида юзларинг қаро. Ахтарган бўлсанг гар сохта илохлар Мен хам яшагандим, демагин асло! Отангнинг хаққига қилмай дуолар, Онангга бир хайрни кўрмай раволар, Сафсатадан бошқа эмас даъволар, Мен хам яшагандим, демагин асло! Молинг осмонларга етай дер зўрға, Вале илма-тешик иймоний тўрва, Қўшнингга чиқмаган бир коса шўрва... Мен хам яшагандим, демагин асло! Сен учун зийнатга талпинишлик – бахт, Нася қизиқтирмас, фақат бўлсин нақд, Бир бор Қуръон учун ажратмасанг вақт Мен хам яшагандим, демагин асло! Кезсанг, атроф жавон, юрту элингда Диёнат шарафи тушмас тилингда. Мўминни севмаган бўлсанг дилингда Мен хам яшагандим, демагин асло! Тинмай лоф урсанг-у, п