✨✨✨✨✨✨
Яшасада гарчи улар сония,
Қаранг қандай учишлари бахтлия,
Бўлолсайдик улар каби қания..
Капалаклар одамлардан меҳрибон!
Ўхшовсизмас қилиқлари бир бежо,
Гўзалдир..ҳа гўзал кўзига дунё,
Ҳавас қилгум боқиб уларга гоҳо!
Капалаклар одамлардан Меҳрибон!
Жилолари бир ажиб жон олғуси,
Йўқдир сира ғийбатларнинг оғуси!
Меҳрлардан ёғулгудек жодуси,
Капалаклар одамлардан меҳрибон!
Гўр қазишмас ўлмай туриб бировга,
Бўяшмайди биров сочин қировга..
Меҳмон бўлиб сўроқлайди бирровга!
Капалаклар одамлардан меҳрибон!
Йиғлаб йиғлаб дардим айтгим келади,
Тинглайди у.. ва дард билан ўлади,
Эҳ қалбимда тирик бўлиб қолади,
Капалаклар одамлардан меҳрибон!
Умри қисқа .. бир лаҳзалик меҳмоним,
Аламин олиб