ТОВУҚ БИЛАН ТУЛКИ
Баланд дарахт шохига қўниб, қағ-қағлаб ётган Товуқнинг товуши бутун ўрмонга таралиб, очликдан силласи қуриган Тулкининг эътиборини тортибди. Товуқнинг баланд шохда турганини кўрган Тулки уни ҳийла билан пастга тушириб, емоқчи бўлибди.
— Кечирасан, қадрдоним Товуқ, — деб гап бошлабди у, — сен йиртқичлар билан қушлар, умуман, ўрмонимиздаги барча жонзотлар ўртасида тузилган тинчлик битими ҳақида ҳали эшитмадингми? Бундан кейин биз бир-биримизни овламаймиз, алдамаймиз ва ўғирламаймиз, балки тинчликда, ҳамжиҳатликда яшаймиз. Пастга туш, бу ҳақда яхшилаб гаплашиб оламиз.
Тулкининг муғомбирлигини яхши билган Товуқ ҳеч нарса демай, худди бир нарсага тикилгандек йўлга қараб туравер