Карим БАҲРИЕВ
МУҲАММАД ЮСУФНИНГ СЕВИНЧИ ВА АРМОНЛАРИ
Муҳаммад Юсуф покиза инсон эди. У одамларнинг эсини оғдирган, ўйлатган, кулдирган, йиғлатган, топган-тутганини одамлар устидан сочган сахийлик тимсоли эди. Муҳаммад ҳаммани ўзига дўст деб биларди. Ҳеч кимни бегона қилмасди. Қўлида борини дўстларига тарқатмагунча, чўнтаги бўшаб қолмагунча кўнгли тўлмасди. Муҳаммад Юсуф тез оғизга тушди. Бирорта шоир унчалик тез ном чиқармаган, номдор бўлмаган. Очиғини айтсам, Муҳаммадга кўз тегди... Муҳаммад юракларни ўртаб кетди. Энди шоирнинг ўзи йўқ. Аммо Муҳаммад Юсуф аталмиш шеърият бор. Бу шеърият асло завол билмайди.
Саид АҲМАД,
Ўзбекистон Қаҳрамони
Муҳаммад Юсуф – ҳаққоний ўзбекона, халқ
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан сўрадилар:
―Нима учун одамларнинг гапларига парво қилмайсиз?
―"Мен туғилганимда бир ўзим туғилганман, ўлаётганимда ҳам бир ўзим ўламан. Қабрга ҳам бир ўзим кираман. Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳисоб-китоб пайтида ҳам бир ўзим ҳисоб-китоб қилинаман. Агар дўзахга кирсам, бир ўзим кираман, агар жаннатга кирсам, бир ўзим кираман. Шундай экан, одамларнинг гапларидан менга нима!?" ― дея жавоб берган эканлар.