Мунис синглим, муслима синглим!
Юрагингиз покдур бунчалар, Намозларда йиғлаб кечалар, Ибрат олсин сиздан нечалар, Мунис синглим, муслима синглим! Номаҳрамга боқмас кўзингиз, Маънолидир ҳар бир сўзингиз, Онам сизсиз, опам ўзингиз, Мунис синглим, муслима синглим! Тингламайсиз асло қўшиқлар, Йўлингизда ҳар хил тўсиқлар, Хор бўлсинлар нодон фосиқлар, Мунис синглим, муслима синглим! Сериалларни вақтин кутмаган, Хаёсизни дўст ҳам тутмаган, Роббисини ҳеч унутмаган, Мунис синглим, муслима синглим! Қориларга бўлинг сиз она, Она бўлсин сизга қайнона, Эр хизматин қилинг мардона, Мунис синглим, муслима синглим! Фарзандимга она бўлинг сиз, Бири ўғил, бири бўлсин қиз, Танлаб танлаб топганим ёлғиз, Мунис