Таним тупроққа киргунча, хеч кимга хор қилмагин ,
Берма майли, мол-дунё, тирноққа зор қилмагин ,
Кодир Эгам, доимо яхшиларга ошно эт ,
Заҳар сўзли, хаёсиз пасга дучор қилмагин .
Дўстлардан жабр кўрсам, сабр ила тузим бер ,
Эгдириб номардга бош, юзим анор қилмагин ,
Не ситам - азоб бўлса, бу ёруғ дунёда бер ,
Кабримни бир боғ айла, ўтда абгор қилмагин ,
Сирот кўпригидан хам, ўтмоғимни қил осон ,
Оёғимни тойдирма, йулимни тор қилмагин ,
Дилда не умидим бор, тиларман Сендан Тангрим ,
Кетар чоғим раҳм айла, шайтонга ёр килмагин ...