Аёлни алдаманг хиёнат килманг, У сизни алдаса ёмон булади, Ишончига киргач жиноят килманг, Номарднинг устози хайвон булади. Аёлни алдаманг у сизни севиб, Жонининг учида эхтиёт килиб, Битта ёлгон билан колмасин совиб, Атиргул багрида тикон булади. Аёлни алдаманг у она, у ёр, У мехрибон сингил, опа вафодор, Унга зигирчалик бермангиз озор, Покиза номлари харом булади. Аёлни алдаманг, уни авайланг, Ахир у сиз учун яшайди уйланг, Нозиккина гулни сулдириб куйманг, Ким унга сизчалик калкон булади.