Сеҳрли оқшом...Эрталаб чой ичиб ўтиргандим аёлим келиб ёнимга ўтирди. Пиёлага чой қуйиб узатаркан, аста гап бошлади: - Дадаси, бугун сиз бошқа бир аёлни кечки овқатга таклиф қилишингизни истайман....Чайнаб турган ноним тиқилиб қолди. -Тинчликми онаси, қанақа аёл билан кечки овқатга бораман, кўрганлар нима дейди, эсингни едингми?- дедим ўзимни ўнглаб... - Ман сизни қаттиқ севаман, ҳаммадан қизғонаман, лекин аниқ биламанки у аёл сизни манданда ортиқ севади, ва сиз билан бир сония бўлсада бирга суҳбат қуриб, дийдорингизга тўйишни истайди, бу инсон сизни онангиз,- деди аёлим....Чуқур ўйга толиб қолдим.... мана 19 йилдирки онам дадамсиз, биргина укам билан қишлоқда яшайди. Учта бола ва аёлимни ях