Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Ўтган йили худди шу 9-март куни устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ билан ҳамнафас бўлиб, хушифор суҳбатларидан ва мунаввар чеҳраларидан баҳраманд бўлиб ёнларида ўтирган эдим. Ўшанда у кишининг “Ҳислатли ҳикматлар шарҳи” ва “Амаллар ниятга боғлиқ” номли асарларининг тақдимотини ўтказган эдик. Ушбу анжуманни олиб бориш бахти каминага насиб бўлган эди. Бу мен учун шараф, бир умрлик энг гўзал, бетакрор ва завқли хотира бўлиб қолди. Қандай ҳам файзли, бахтиёр онларимиз эди! Кўнглимиз бутун, дилимиз яшнаган, қаддимиз рост, хотиримиз сокин. Ўзгача бир кўтаринкилик ва хушнудлик оғушида эдик. Инсон ана шундай муборак соатларни бир умр эслаб шодланиб яшар