Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
"МЮ" ўз футболчиси Пол Погбани жамоада сақлаб қолишга ҳаракат қилади. "Express" нашри хабарига кўра, манкунянликлар бу учун Погбага рекорд даражада кўп маош тўлашга рози бўлади.
28 ёшли футболчининг шартномаси келаси ёзда якун топади. Яъни у январдан бошқа клублар билан музокараларга киришиши мумкин бўлади. Клуб эса уни янги битим тузишга кўндириши керак.
Бунда Погбага ҳафтасига 400 минг фунтлик маош таклиф этилиши мумкин. Агар футболчи бу таклифни қабул қилса, у АПЛдаги энг кўп маошга эга футболчига айланади.