ДУНЁлар керакмас ёнимда бўлса,
АЖИНлар ярашган хушчиройлигим...
Шодлигим бир дунё ЖИЛМАЙИБ кулса,
ОНАМ~ бойлигимдир,ОТАМ~ бойлигим...!
Болам деб, чақам деб умри адоғим,
Меҳнатда ёрилган қўли қадоғим... Бирлари боғимдир, бирлари тоғим,
ОНАМ бойлигимдир, ОТАМ бойлигим...!
Қилган ДУОлари ёритгай йўлим,
Меҳрини қизғонмас ҲОТАМтойлигим...
Бир умр кўксимда ТАЪЗИМ*да қўлим,
ОНАМ ~ бойлигимдир, ОТАМ~ бойлигим...!
Арзигай,уларга бўлса ЖОН фидо,
Уларсиз АДО*ман, ГАДО*ман гадо...
Ўзин паноҳингда асрагин ХУДО,
ОТАМ~ бойлигимдир, ОНАМ~ бойлигим...