«Бабаянни ёмон деманг...»
***
Бабаянни «ёмон деманг, у ҳам худонинг бандаси»,
Нима бўпти тўрт-беш марта чиққан бўлса шармандаси.
«Эмас осон бу майдон...» нинг гулзорини тарк этиш оҳ,
Ё кимгадир эркатой у, ё кимнидир арзандаси.
Ғолибликка ошиқлиғ-ей кўнгил номли жононда бор,
Умид номлиғ сароб туйғу ҳам сизда бор, ҳам манда бор,
Яшил майдон саҳна бўлди, ва ўн битта хонанда бор,
Ҳар гал эски қўшиқ айтиб, чалингайдир чирмандаси.
Шундоқ ўйин бўлса эрди, кўриб асло тўймасмидим,
Юрагимга олам-олам фахру-ғурур туймасмидим,
Бундоқ ўйин бўлар бўлса, кўрмасмидим, куймасмидим,
Қайдан мени этди ошиқ, футбол дегич зормандаси.
Сен ҳужумга ўтар чоғинг, ўзни Соҳибқирон кўргин,
Ҳимояда қолганингда Мангуб