АЛВИДО, РАМАЗОН! Қадрингни ким билди, билмади кимлар, Ким ибодат қилди ухламай тунлар. Кимлар нафсни енгиб, покланиб буткул, Кимлар ғафлат аро ётди бу тунлар. Бор-йўғи бир ойга бўлдинг сен меҳмон, Бир ойда мингларни топдирдинг иймон. Йил ўтиб қайтарсан, юртга, Рамазон, Биз-чи, етмоғимиз у кунга гумон. Алвидо, алвидо шаҳри Рамазон, Ал-фироқ, ал-фироқ шаҳри хайр, эҳсон! Алвидо таробеҳ, ё шаҳри тобон, Алфироқ ё шаҳри Хатм ул- Қуръон!