Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
1. Зикрнинг тожи: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр».
(Маъноси: Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ, Мулк ва
мақтов Уникидир. У барча
нарсага қодир Зотдир)
2. Тасбеҳнинг тожи:
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидада калиматиҳи».
(Маъноси: Яратганларининг
ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг
узунлигича Аллоҳга ҳамд
айтаман ва Уни поклайман.)
3. Дуонинг тожи: «Роббанаа
атина фид дунё ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қина ъазабан нар».
(Маъноси: «Эй Аллоҳим, дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни бер. Дўзах азобидан бизларни сақла.)
4. Истиғфорнинг тожи: «Аллоҳумма анта роббий ла
илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъувзу бика мин шарри ма сонаъту, абу‘у лака биниъматика ъалаййа ва абу‘у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта».
(Маъноси: Аллоҳим, Сен
Парвардигоримсан, Сендан
бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ
қилдинг ва мен Сенинг
қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман.
Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир.
Чунки Сендан бошқаси
гуноҳларимни кечира олмайди.)
5. Зарар етишидан ҳимояланиш учун қилинадиган дуоларнинг
тожи: «Бисмиллаҳиллазий ла йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва ла фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм»
(Маъноси: Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор
нарса зарар бера олмайди. У
эшитувчи ва билувчи Зотдир.)
6. Муаммодан қутулишдаги
дуоларнинг тожи: «Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн» (Анбиё сураси,
87-оят).
(Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Эй пок Парвардигор, албатта, мен (ўз жонимга) зулм қилувчилардан бўлдим.
7. Фикр тинчланиши учун
қилинадиган дуоларнинг тожи: «Лаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм».
Маъноси: Олий ва Улуғ Аллоҳдан ўзгада ўзгартириш ҳам, қувват
ҳам йўқ. www.arabic.uz Ўрта асрларда мусулмонлар қуёш ва ойнинг тутилишини аниқлаб, тадқиқот олиб боришган бир пайтда, оврупаликлар қуёш тутилса иблис (ажина) қуёшни ютиб юборди, деб ўйлаб бақир-чақир қилиб, яшириниб олишар эди. www.arabic.uz Аллоҳ соғлик, зукколик, мол-дунё, гўзалликни кўплаб махлуқларига ато қилган.
Лекин сукунатни эса соф мўмин бандаларигагина ато қилган холос.
Тўғри, ҳаёт оғир лекин Аллоҳнинг тоати билан бахтли.
Тўғри, ҳаёт машаққатли лекин Аллоҳнинг ибодати билан роҳатбахш.
Тўғри, ҳаёт ташвишли лекин Аллоҳга илтижо қилиш билан омонликдир. www.arabic.uz Муҳаммад ибн Урва Яманга волий бўлиб кириб
борганларида:
«Эй Яман аҳли! Мана бу менинг уловим. Агар чиқиб кетаётганимда шундан кўп нарса олиб чиқсам демак мен ўғриман», дедилар. www.arabic.uz «Луқмон ўғлига ваъз-насиҳат қилиб
айтганларини эсла!» (Луқмон сураси, 13-оят).
Ўшанда ваъз насиҳат бир кишига айтилган эди. Ваъздаги ихлос ва содиқлик миллиардлаб одамнинг
қулоғигача етиб борди. Сен ҳам ваъз насиҳат қилаётган
пайтингда гўёки бутун дунёга ваъз насиҳат қилаётгандек бўлгин!
#UmmatUz

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1