Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Меҳрга зор қиз... Қора ўтмиш... Ёхуд онам-қайнонам...” (ўқинг ибрат олинг, фақат йиғламанг)
Кўзларим очдиму онамни кўрдим,
Ҳеч охири йўқ оламни кўрдим,
Меҳр излаб толиб, тинмайин юрдим,
Меҳрингиз гадоси айламанг она,
Ҳеч бўлмаса меҳрибон бўлсин қайнона...
Қиз боланинг ҳаёти худди лотареага ўхшарган, буни олдиндан билмайсан киши, омадинг келса ютасан, келмаса-чи?... кетасан...
Болалик онларимни айтсам кимдир ишонмаслиги, яна кимдир ачиниши мумкин, аммо мен боримни ҳеч кимдан яширмайман, ҳаётмни борича айтиб ўтаман...
Ҳамон эсимда... Ёшгина қизалоқлигимда уйимизда ҳар куни жанжал, тўпалон... Дадам ҳар куни ичиб келиб онажонимни калтаклар, онам эса аламини биздан оларди. Катта қиз бўлганим учун онамнинг ҳар бир зуғумини ютишга, аламини оладиган, нишонга қўйилган ҳайкал каби яшашга тўғри келарди. 2 укаларим ҳали ёш, бири 2 яшар, бири 4 яшар, мен эса 6 яшар эдим. Онамдан ҳар куни таёқ еб жуда кичкина ва қўрқоқ бўлиб қолгандим,доим “Художон сиздан илтимос(болалигимда Художон сиз дер эдим) дадам ичиб келмасин, онамни урмасин, онам яна мени уради” деб йиғлар эдим. Кеч тушаверса ичим ёниб, қўрққанимдан дир-дир титрар эдим. Ёш қизчанинг бундай азобланишини ҳозир эсласам ўзимга ўзим раҳмим келиб ЭССИЗ БОЛАЛИГИМ деб зор-зор йиғлаб қоламан.
Мана ҳар доимгидек дадам ичиб келиб жанжал бошлади, мен энди тетапоя бўлиб юра бошлаган Дониёржон укамни қўлимга олиб ошхона ёнига бориб ўтирдим, катта укам Сайёд ҳам ортимдан бориб ошхонанинг деворигаа суяниб ўтирди. Уйда дадам ойимни жиркиб бақирар, қаттиқ овозда дод солар, ниманидир отиб синдирарди. Ойим ҳам йиғлаб бақирар, ҲАЁТДАН ТЎЙИБ КЕТДИМ ҚАЧОНГАЧА ИЧАСИЗ деб ҳўнграганча йиғларди. дадам эса бўш келмасдан баттар жазавага тушиб бақирарди. Мана... ниҳоят ойимни ура бошлади, ойим оғриқдан МАЙЛИ ИЧАВЕРИНГ, МАЙЛИ ИЧИНГ ФАҚАТ УРМАНГ, УРМАНГ ДАДАЖОНИСИ БОЛАЛАРИМИЗНИ ЎЙЛАНГ, УРМАНГ ЖОН ДАДАЖОНИСИ деб чинқирарди, биз уч норасида гўдак онамизнинг нолаларидан юраклариимиз увушиб йиғлай бошладик. Аввалига мен пиқ-пиқлаб йиғлай бошладим, қўлимдаги Дониёр кичкина бўлгани учун бақириб хархаша қилиб йиғлай бошлади, у ҳам ойимнинг қаттиқ йиғлаётганини эшитиб турган эди. Сайёд эса бошини ерга экканча нималарнидир чизиб кўзларидан ёш кетарди, шуми бизнинг болалигимиз? Эй Худойим онамни дадам урмасин, деб ичимдан тинмай нола қилардим... Онам ҳамон чинқирганча йиғлаб нола қиларди, ичкиликнинг қулига айланган дадам онажонимни бераҳмларча тепиб урарди, қўни-қўшниларимиз ҳам ажратамиз деб безор бўлишган, чунки уларни роса ҳақоратлаб, сўкиб ҳайдар эди. Улар ҳам бора-бора ёрдамга келишмай қўйди, дадамнинг ота-оналари, бобом ва бувимлар ҳам дадамнинг шу ичишидан безор бўлиб оиламизни узоқроққа кўчириб юборишган эди. Барча азобларни онам тортар, онам эса биздан аламини олиб урар эди, қиз бола бўлиб бирон марта онамнинг ҚИЗИМ МОҲИРАХОН деганини эслай омайман. Балким онамнинг шу қадар бизга нисбатан бемеҳр бўлиб кетишига золим ва бераҳм отам сабабчидир.... Ҳа, мен отамни золим дедим, мен отамни бераҳим дедим, чунки онажонимни бир умр азоблаб, итни кунини бошига солган отани шундай дедим, бола бўлиб на отадан, на онадан меҳр кўрдик, биз омадсиз, меҳргадо фарзандлар эдик...
Онам ўлар ҳолатда таёқ еб чўзилиб ётиб қоларди, дадам эса валдираганча яна ташқарига чиқиб кетарди. Биз 3 фарзанд турнақатор бўлиб уйга кира бошлар эдик. Онам ҳар доимгидек жой солиб ётиб олган, яна кўзи кўкарган, бошини, белини рўмол билан маҳкам боғлаб олган, дадам яна биқини, ичига тепган кўринади, онам охирги пайтлар белим деб зор-зорлаб юрар эди...
Бизни кўриши билан “ҲА ИТДАН БЎЛГАНЛАР КЕЛДИНГЛАРМИ? ҚАЕРДА ЭДИНГЛАР? ИТДАН БЎЛГАН ҲАЙВОНЛАР, СЕНЛАР БЎЛМАГАНЛАРИНГДА АЛЛАҚАЧОН ШУ ИТ ОТАНГ БИЛАН АЖРАШИБ КЕТАРДИМ, БОШИМГА БИТГАН БАЛО БЎЛДИНГЛАР” деб уччаламизни яна йиғлатиб ташлар эди. Эй Художон, наҳотки биз ҳеч кимга керак эмасмиз? Наҳотки биз ота-онамизга ҳам керак эмасмиз? Наҳотки биз ортиқчамиз...
Онам менга ҳар доимгидек “БОР ҚОЗОНДАН ОВҚАТ ОЛИБ КЕЛ, УКАЛАРИНГА ҲАМ ЕДИР, МЕН ЕМАЙМАН, ТЕЗ БЎЛ”, деб ушқирди. Мен Дониёржонни ерга ўтирғизиб, дастурхон ёйдим, Сайёд бир бурчакда деворга суянганча ўтирар эди, ойим унга ҳам “СЕН НЕГА ШУМШАЯСАН? КЕЛ ДАСТУРХОНГА, ЭРТАА КАТТА БЎЛСАНГ СЕН ҲАМ БИР АЛКАШ БЎЛАСАН” деб ғулдирар эди. Сайёджон секин дастурхоннинг юошига келиб ўтирди, абеддан буён ҳеч нарса емаганмиз, қорнимиз ҳам оч эди... Қозондан абеддан қолган шўрвани косаларга солиб, дастурхонга қўйдим, ўзим ичишдан олдин, ҳа деб ейман деб уринаётган Дониёржонга ичирди, бечора укагинам хоҳдламайгина ея бошлади, 2 яшар болага шўрва татирмиди... Аммо қорин оч бўлган одам учун овқат муҳиммас, еса бўлди... Сайёд ҳам шўрвасини ичиб бўлиб, яна ўша “макони” бўлган бурчакка бориб ўтириб олди. Мен дастурхонларни еғиштириб, косаларни ювдим, ойим ҳамон инграшанча ётарди. Чойнакка чой дамлаб келиб ойимнинг олдига қўйдим, ойимга узатдим, туриб ичдида яна ётиб олди. Бир зум ўтмай укаларим ерда ухлаб қолишди... Уларга жой солиб бериб ётқиздимда ўзим ҳам ётдим, кўрпанинг тагига кириб алам, ҳам в

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1