
-Одноклассникга қайси кампониёдин кирган маъқул бўтам?
Шогирд деди:
-Э устоз трафигингиз бўлмаса биттаси хам юз хотир қилмасдин "ошибка" берур.
Устоз сўради: -Ошибканинг маъноси недур?
Шогирд жавоб берди: -Ошибканинг маъноси кўпдурким бу сўз тўрт томонингиз қибла,
тошингизни терингиз,туяга ўхшаб ҳаммомни орзу қилмангиз деганидур
устоз яна сўради: -чўрнининг маъноси недур бўтам.
Шогирд деди; -Оох устоз чўрни дегани дийдоринг қурсин деганидур.
Устоз яна сўради: -Друзя ташлаш недур?
Шогирд деди; -агар эр киши аёлга ташласа ўшал зормандани бул дон сепмоқ деганидур устоз.
-Класс недур бўтам?
-Ооо класс бу боракалло деганидур.
-Коменторий деганига хам фикрим ожизлиг қилур?
Шогирд деди; -коминторий дегони Мирзою котибларни тошбўрон қилмоқликдур.
Бир боши очиқ заифа хаётдин кўп озор кўрибдиким ул каминадин нажот сўраб нома
битибдур.
Шогирд деди; -зинхор ишонмангиз ул нобакор эркакдурким сизни лўх қилур.
Устоз деди; -ё товба мен нодон ишониб ул нобакорга эллик пуд бугдой жўнатибмен.
Шогирд деди: -Профилга қўйиладургон сувратларга ишонмангким алар ўзга
кишиларнинг сувратларини қўйиб сиз каби уродларнинг устидин кулур...


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1