Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Доктор: - Бемор ўлиб қолибди.
Бемор: - Қандай қилиб, ахир мен тирикман-
ку...
Беморнинг хотини: - Жим бўл, нима, сен
доктордан ҳам яхши биласанми?
* * *
Бир микроб бошқа микробни учратиб қолиб:
- Мазанг йўқ кўринади, нима бўлди? - деб
сўради.
- Менга яқинлаша кўрма, менга пенициллин
теккан, - деб жавоб берди униси.
* * *
- Доктор, эсингиздами, бир йил бурун
ревматизм билан оғриб ҳузурингизга келган
эдим, ўшанда сиз захдан эҳтиёт бўлинг, деган
эдингиз.
- Ҳа эсимда.
- Сиздан сўрагани яна олдингизга келдим.
Энди ювинаверсам бўладими?
* * *
- Сиз нима учун бу доридан ичмаяпсиз? -
меҳрибонлик билан сўради врач.
- Жуда аччиқ экан.
- Ундай бўлса, маслаҳатим шуки, бу доридан
ичаётганингизда ўзингизни гўё коньяк
ичаётгандек фараз қилинг.
- Доктор, яхшиси мен коньяк ичиб, дори
ичяпман, - деб фараз қила қоламан.
* * *
- Доктор, мен жуда тез семириб кетяпман,
қандай маслаҳат берасиз?
- Ҳар куни бир неча соат қурилишда ишланг.
- Офарин, қурилишга эримни юбораман.
* * *
Бир семиз киши шифокордан сўради:
- Озиш учун нима қилиш керак?
- Ҳар куни бир неча қути гугуртни сочиб
юборинг, сўнгра биттадан териб олинг.
* * *
Бир аёл гўшт дўконига кирди:
- Менга уч килограмму етти юз эллик грамм
гўшт беринг.
Сотувчи аёл айтган гўштни тарозида тортиб
узатди.
- Йўқ-йўқ, менга гўшт керак эмас, уч
килограмм етти юз эллик грамм гўштнинг
қанча бўлишини кўрмоқчи эдим...
- Нега?
- Чунки мен яқинда шунча оздим.
* * *
- Шифокор шифокорга:
- Беморларнинг учдан бир қисмига ёмон
пазандалар сабаб бўлади, мен шунга аминман.
- Фикрингизга қўшиламан, аммо беморларнинг
учдан икки қисмига яхши пазандалар сабаб
бўлади.
* * *
Бир куни Афанди қўлига олақаргани қўндириб
кетаётган экан, одамлар ажабланиб
сўрашибди:
- Мулла афанди, одамлар беданага, бургутга,
лочинга, тўтига ишқибоз бўлишади. Сиз нега
қарғани кўтариб юрибсиз?
Афанди дарров жавоб қилибди:
- Одамлар қарға икки юз йил умр кўради,
дейишади. Шу гапнинг рост ё ёлғонлигини
синаб кўрмоқчиман.
* * *
Бир арақхўр қўшнисига шикоят қилди:
- Одамлар жуда ноинсоф-да, тунов куни
тўйдан келаётган эдим, биттаси қўлимни
босиб олди.
* * *
Кечаси бир маст киши уйим деб ўйлаб,
симёғочни тақиллата бошлади. Шу пайт
полиция хизматчиси маст кишининг олдига
келиб, кинояли оҳангда сўради:
- Нима қиляпсиз, ўзи? Кўрмаяпсизми, ахир
уйда ҳеч ким йўқ-ку!
- Ҳеч ким йўқ бўлса, нега иккинчи қаватда
чироқ ёниб турибди?
* * *
Дорихонада бир киши сотувчидан сўради:
- Оқ соч учун сизда бирор нарса борми?
- Албатта-да, чуқур ҳурмат бор!
* * *
Бир аёл машҳур, лекин кўримсизроқ бўлган
композитордан сўради:
- Кечирасиз, сўраганнинг айби йўқ. Нега шунча
ёшгача уйланмай бўйдоқ юрибсиз?
- Ҳеч қайси аёл менга турмушга чиқиш
истагини билдирмади, - деди композитор. -
Агар бирортасининг менга ишқи тушиб
қолганда ҳам, мен у аёлга дидсизлиги учун
уйланмаган бўлардим.
* * *
Мистер Браун эрталабки газетада ўзининг
ўлганлиги ҳақидаги эълонни ўқиб, шу заҳотиёқ
таниши бўлмиш Смитга телефон қилди.
- Хелло, Смит! Газетада менинг ўлимим
ҳақидаги эълонни ўқидингми?
- Ҳа.. Мен билан қаерда туриб гаплашаяпсан?
* * *
Хотин:
- Жонимга тегиб кетди бу “меники-меники”
дейишларингиз. Қачон қарамай, менинг
автомобилим, менинг радиоприёмнигим,
менинг телевизорим, менинг креслом, менинг
уйим деб гапирасиз. Ахир биз эр-хотин
бўлганимиздан кейин, меники-сеники борми?
Ҳамма нарса иккаламизники-да, ахир!..
Дарвоке, гардеробда ўралашиб нимани
қидиряпсиз, ҳадеб?
Эр:
- Шимим-м, эээ, шимимизни қидиряпман!
* * *
- Елпиғичингиз неча пул туради? - сўрадищ
харидор.
- Мана буниси 1 сўм, ёнидагиси 1 сўму 80
тийин туради, - деди сотувчи.
- Бу нархлар уларнинг сифатига қараб
қўйилган бўлса керак-а?
- Ҳа, 1 сўму 80 тийинлик елпиғич билан
бемалол елпинса бўлади. 1 сўмлик елпиғични
эса, шундай ушлаб туриб, бошингизни
қимирлатишингиз керак бўлади.
* * *
Баджаҳл бир бадавлат киши тоби келишмай
қолгач, дарров доктор чақиртирипти. Доктор
келиб ундан:
- Нима бўлди, қаерингиз оғрияпти, сэр? - деб
сўрабди меҳрибонлик билан.
- Нима бўлганлигини билиш сизнинг
вазифангиз, - депти бадавлат киши тутоқиб.
- Ундай бўлса менга ярим соатга ижозат
берсангиз, яқин ўртоғим, мол докторини
чақириб келсам, фақат угина беморнинг
шикоятини тингламасдан, диагноз қўя олади, -
дебди доктор.
* * *
- Доктор, ростини айтинг-чи, мени даволай
оласизми?
- Ҳа, албатта, статистиканинг маълумотига
қараганда, бундай ҳолларда юз бемордан
биттаси албатта тузалиб кетади.
- Нима-нима?
- Ҳавотирланманг, сеньора, сиз мен даволаган
беморларнинг юзинчисисиз. Олдинги тўқсон
тўққизтаси ўлган.
* * *
- Илтимос, доктор, тезроқ етиб келинг,
эримнинг иситмаси 100 даражага чиқиб кетди,
- тез тиббий ёрдамни чақирди ваҳимачи аёл.
- Унда ўт ўчириш командасини чақиринг.
* * *
Ёши қайтиб қолган бир жаноб меҳмонхонага
қайтиб келиб, ёстиққа бош қўйишга улгурмаган
ҳам эдики, эшикни биров тақиллатди. У
эшикни очиб, гўзал бир хонимни кўрди.
- Кечирасиз, - деди аёл. - Мен янглишиб
бошқа эшикни тақиллатибман, шекилли.
- Янгилишишдан ташқари, қирқ беш йил
кечикиб ҳам тақиллатдингиз, - жавоб қилди
жаноб.
* * *
Ўқитувчи: - Терлатадиган воситаларни санаб
беринг.
Ўқувчи: Биринчиси - сизнинг саволингиз,
жаноб профессор.
* * *
- Биласизми, доктор, сизнинг айтган
дориларингиз фойда берди.
- Нима ҳам дердим. Баъзан шунақаси ҳам
бўлади.
* * *
- Нега хомуш кўринасан?
- Нимасини айтай, дўстим, хотиним мен билан
бир ҳафта гаплашмасликка қасам ичди.
- О, сенга қийин бўлибди-ку!
- Ҳаммасидан ҳам ачинарлиси шуки, дўстим,
бугун ҳафтанинг охирги куни.
* * *
Ўқитувчи: - Зўр жанглардан қайсиларини
биласан?
Ўқувчи: - Жон деб гапириб берардим-у, лекин
онам, уйдаги гап кўчага чиқмасин, гап ташиб
юрма, деганлар-да!
* * *
Тингловчи лектордан сўради:
- Ҳозиргина ўз лекциянгизда тамаки чекиш
соғлиқ учун тамоман зарарли, у заҳар,
дедингиз. Шунака экан, нега энди ўзингиз
тамакини бурқситиб чекаяпсиз?
- Биласизми, биродар, мен тамаки чека
бошлаганимда лектор бўламан, деб сира
ўйламаган эдим.
* * *
- Салом Эрика! Бунчалар чиройли бўлиб
кетибсан. Бугун кечқурун бир учрашайлик.
- Майли, Герберт. Соат еттида.
- Герберт дейсизми? Ахир менинг исмим
Герберт эмас-ку.
- Ҳечқиси йўқ. Мен ҳам Эрика эмас,
Моникаман.
* * *
Бир куни дўсти Жон Мильтондан сўраб қолди:
- Катта қизингизни доим сизни қоралаб
юрадиган танқидчига турмушга берибсиз. Шу
гап ростми?
- Рост, - деди Мильтон. - Ахир ўша
танқидчидан бир амаллаб ўч олишим керак
эди-да!
* * *
Қулоғи оғирроқ бир аёл доктордан сўради:
- Кўрган ҳақингизга неча сўм берай?!
- Эллик шиллинг.
- Кечирасиз, яхши эшитмадим, етмиш
шиллинг, дедингизми?
- Йўқ, хоним, олтмиш шиллинг.
* * *
Бир кекса киши ўз докторига мақтанибди:
- Биласизми, доктор, азизим, мен ичмайман,
чекмайман, аёллардан узоқроқ юраман. Мен
бекорчи гап билан шуғулланмайман. Кино ёки
театрга ҳам бормайман, барвақт ётаман ва
ҳеч қачон парҳезни бузмайман. Эртага мен
саксон ёшимни нишонлайман.
- Тавба, саксон ёшнинг нимасини нишонлайди?
– хайрон қолди врач.
* * *
Юсуф қизиқ билан Охун қизиқ кўл бўйида
айланиб юришган экан. Бир ерга келганда
Охун қизиқ деворга қараб тўхтаб қолибди.
- Ҳа, Охун, юр! - дебди Юсуфжон қизиқ.
- Э-э, бу ёққа келинг, уста – дебди, Охун
қизиқ девордаги ёзувга ишора қилиб. - Мана
пул топадиган жой! Эшитинг: “Ким чўкиб
кетаётган одамни қутқариб қолса 50 сўм
мукофот”. Зўр экан-а! Бир иш қилсак. Мен
ўзимни сувга ташлайман-да, “дод” деб
бақираман. Сиз эса қутқариб оласиз. Кейин 50
сўмни бўлиб оламиз. Бир кунда 10 марта
чўкаман.
Юсуфжон қизиқ рози бўлибди. Охун қизиқ бир
чуқур жойга ўзини ташлабди. Шўнғиб чиқиб:
- Ҳа, уста, ечиниб, ўзингизни сувга
ташламайсизми! Чўкиб кетяпманку! - деб
бақирибди.
- Чўкавер, чўкавер, - дебди Юсуф қизиқ. -
Тагини ўқимаган экансан, чўккан ўликни олиб
чиққан одамга 100 сўм мукофот экан.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3