МЕНИ ЯХШИ КЎРГАН ОДАМЛАР!
Майли ёмғир, майли қор бўлсин,
Сиз томонга чорлар қадамлар.
Қайда бўлсин, фақат бор бўлсин,
Мени яхши кўрган одамлар!
Сиз борсизки кичик, йирикман,
Сиз борсизки билинмас камлар.
Ахир сиз туфайли тирикман,
Мени яхши кўрган одамлар!
Кўрдим қанча қайғую базм,
Қолдими мен кўрмаган дамлар!
Бугун сизга қиламан таъзим,
Мени яхши кўрган одамлар!
Ана дунё - ким ор, ким беор,
Кимдир кимга сўрар аламлар.
Сиз борсизки Худо менга ёр,
Мени яхши кўрган одамлар!
Майли кенгдир, майли тор бўлсин,
Сиз туфайли кўринмас ғамлар.
Қайда бўлсин, Худо ёр бўлсин,
Мени яхши кўрган одамлар!
МЕНИ ЯХШИ КЎРГАН ОДАМЛАР!
#новости
БЎЛМАГАНДА АГАР У АЁЛ!
Мен биламан, у ҳам билади,
Кўкка боқиб сураман хаёл:
Жуда бахтли бўлар эдим мен,
Бўлмаганда агар у аёл!
Чарақламас эди юлдузлар,
Ёнмас эди қуёш эҳтимол,
Бўлмас эди кеча, кундузлар,
Бўлмаганда агар у аёл!
Бунча ширин бўлмасди ҳаёт,
Келмас эди шунчалик малол,
Дунё гўзал бўларди, ҳайхот,
Бўлмаганда агар у аёл!
Қайтмас эди ҳеч қачон баҳор,
Учмас эди кўнгилда шамол,
Бўлмас эдим дунёда абгор,
Бўлмаганда агар у аёл!
Биламану лекин барибир,
Термуламан аёлга беҳол:
Жуда бахтсиз бўлар эдим мен,
Бўлмаганда агар у аёл!
БЎЛМАГАНДА АГАР У АЁЛ!
Меҳрибон ва мунис онахонлар, гўзал ва дилбар опа-сингиллар, ҳаётимизнинг мазмуни ва арзанда қизларимиз — БИЗнинг бахтимизга доим соғ, доим шодон бўлинг, умрингиз, меҳрингиз доим зиёда бўлсин! БИЗ СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМИЗ!
СИЗ бор экансиз умримизнинг, ҳаётимизнинг ҳар они, ҳар сонияси БАЙРАМ!
СИЗ — жонимиз, жаҳонимиз! СИЗ — ғуруримиз, оримиз! СИЗ — шаънимиз, шавкатимиз! СИЗ — БИЗ дунёга келиб топганимиз, топинганимизсиз!
СИЗ бор экансиз ҲАЁТИМИЗНИНГ ҲАР ОНИ, ҲАР ФАСЛИ, ҲАР ЙИЛИ БАЙРАМ! ҲАЁТИМИЗ БАЙРАМИ МАНГУ БЎЛСИН!
БИЗ СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМИЗ!
МЕН ХУДОДАН СЎРАЙВЕРАМАН!
Умрим ўтди беҳуда, бекор,
Сени дилга ўрайверибман.
Сени ҳар кун такрор ва такрор,
Мен Худодан сўрайверибман!
Мана энди йиғлайман абгор,
Сени ўйлаб кўзим ёшланар.
Ҳаммаси тугади деганда,
Ҳаммаси қайтадан бошланар!
Қайтармикан яна баҳорим,
Баҳоримни борми эртаси!
Бу дунёда экансан борим,
Сен экансан кўнглим эркаси!
Бу дунёда шафқат йўқ, шон йўқ,
Бу дунёдан келар гул саси.
Ҳаммаси тугади деганда,
Қайтадан бошланар ҳаммаси!
Юрагимда алам бор, мунг бор,
Ҳар кун гулдай сўлайвераман!
Сени ҳар кун, ҳар кеча минг бор,
Мен Худодан сўрайвераман!
Умрим ўтди беҳуда, бекор,
Оҳ, ортимга қандай қайтаман!
Сен тушмидинг, наҳот тушумни
Фақатгина сувга айтаман!
МЕН ХУДОДАН С