Кунлардан бир куни ўрнингиздан туриб, қачонлардан бери НИЯТ қилиб юрган, қилишга ҳеч ҳам вақт топа олмаган ишга
қасд қилдингиз –> эрталаб БОМДОД вақтида туриб, таҳорат олиб, янги кийимларни кийиб Аллоҳнинг уйига, масжид томон йўл олдингиз...
Кўча жим-жит, ҳамма уйқуда... Сиз масжид томон кетяпсиз, кетяпсиз...
Ишониш қийин... Тўғрими..?
Масжидга кириб, бомдодни ўқидингиз. Дуодан кейин узундан-узоқ ДУО қилиб, қилган гуноҳларингизга, шунча вақтдан бери ибодатсиз ўтказган умрингизга кўзда ёш билан ТАВБА қилдингиз...
Уйга қайтяпсиз... Юзда ТАБАССУМ , хурсандсиз... Чунки тавбага улгурдингиз. Бугундан бошлаб ГУНОҲ қилмасликка, ўзингизни комил инсон бўлишга ҳаракат қилган ҳолатда тасаввур этасиз...
Эрталабки шабадани қаранг, юзингизга урилганда қанчалар ёқимли...
Оҳҳ, маззза..! Тўғрими..?
Янги кунга шон-шарафлар...
Уйга қайтганда эса уйдагилар негадир НОТИНЧ , уйингиз олдида тез ёрдам машинаси ҳам турибди...
Қариндошларга гапиряпсиз-у сизни янги кийимда, янги чеҳрада, шундай НУРЛИ КЎРИНИШДА танишмаяпти...
Хонангизга кирасиз, у ерда, сизнинг
севимли каравотингизда тоғдай бўлиб бир одам ётибди...
Унинг бадани шунчалар ХУНУК қорайиб кетган, ундан шунақа қўланса ҳид келяпти-ки, чидай олмай бақириб юборасиз:
.... ~ "Тур ўрнингдан, аҳмоқ...!"
Лекин қаеридир таниш...
Яхшилаб қаранг-чи, яқинроқдан КЎЗ ТАШЛАНГЧИ ...
~ "Ахир бу мен-ку..!" - дея дод соласиз...
~ "Эй Худо, ахир бу мен-ку.......!"
Сиз кечаси оламдан ўтган экансиз...
Берилган вақт, ИМКОН тугабди...
Ҳар доимгидек яна бир кунга кеч қолдингиз. Энди тавба қилишга ВАҚТ топганда-я...
Ўзингизни танидингизми..?
*Ахир сиз МАҒРУР эдингиз, шунақа эмасми..?
*ҚАЧОН товба қиласиз.? ҚАЧОН.? ҚАЧОН.?
*Ҳар бир нафасингизга қачон ШУКР қиласиз.?
Мусанниф Адҳам саҳифасидан кўчирилди...
Муаллифдан Аллоҳ рози бўлсин

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев