чумолини кўриб ундан:
~ "Кунда қанча буғдой ейсан?" деб сўрабдилар. Чумоли: ~ "Бир дона", деб жавоб берибди.
Сулаймон алайҳис салом унинг олдига бир
дона буғдойни қўйибдиларда, устидан бир косани ағдариб:
~ "Кунлик ризқингни мен келтириб тураман!" дебдилар. Эртасига келиб, косани олиб қарасалар чумоли бир дона буғдойнинг ярмини еб, қолган ярмини ушлаб ўтирганмиш..! Сулаймон алайҳис салом чумолига:
~ "Менга, бир дона буғдойни бир кунда ейман, деган эдинг! Ярми ортиб қолибдику!?" дебдилар. Чумоли у зотга қараб:
~ "Ризқим Аллоҳнинг зиммасида экан, У Зот менга кунлик ризқимни етказишни унутмайди..! Бунга ишончим комил..! Лекин куним сизга қолгач, эсингиздан чиқиб қолсамчи, деган хавотир билан ярмини олиб қўйдим...
Чунки бандага ишонч йўқ!" деб жавоб қилибди

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2