Свернуть поиск
Чтобы посмотреть страницу вам нужно войти или зарегистрироваться
“ЭЛИТА КИМ?” ЎСИШ ПАСДА ҚОЛИБ КЕТИШГА АЙЛАНМАСИН”
Нима учун бугунги Россияда “элита” деганда кўп пулга эга бўлган бой одамларни тушуниш одат тусига кириб қолгани менга тушунарсиз.
Азизларим, булар элита эмас — шунчаки бой одамлар.
Элита, аввало, тарбия ва маданият, юксак ахлоқ ва гўзал хулқ, нозик дид ва масъулият демакдир. Элита — атрофидагиларга, жамиятга, ўз мамлакатига наф келтирадиган, маънавий ва интеллектуал салоҳияти юксак инсонлардир.
Бойлик — элиталик белгиси эмас.
Илгариги Россияда ҳам савдогарлар бўлган. Яна қандай бой савдогарлар денг! Аммо уларни, асосан, саноатчилар ва тадбиркорлар деб аташган.
Уларнинг кўпчилиги элитага яқинлашиш, юксак ижтимоий мақомга эришиш учун бор кучин
0 комментариев
0 классов
Агар эркак киши бошқа бир аёлнинг ҳаёти билан доимий қизиқиб, унга ёрдам бериш учун баҳона қидирса, ҳар қандай вазиятда уни қўллаб-қувватласа — буни шунчаки «дўстлик» деб қабул қилиш қийин.
Бундай пайтда аёл киши кўп нарсани ҳис қилади. Лекин кўпинча ўзини ишонтиришга ҳаракат қилади:
«Балким, менга шундай туюлаётгандир…»
«Мен ҳаддан ташқари рашк қиляпман…»
«Улар шунчаки дўст…»
Чунки ҳақиқатни тан олиш оғриқли.
Аслида эса эътибор — оддий нарса эмас. Инсон ўз вақтини, вақтини, кучини ва меҳрини бефарқ бўлган одамга доимий равишда сарфлайвермайди.
Агар эркак киши бошқа аёлга мунтазам равишда вақт ажратса, унинг муаммолари билан қизиқса, ёрдам беришга ошиқса ва унинг ёнида бўлиш учун саба
0 комментариев
0 классов
Бўлган воқеа:
Бир танишимнинг ҳикояси
Онам 55 ёшда эди. Бир куни кечқурун отамга қараб:
— Мен ажрашмоқчиман, — деди.
Отам аввал бу гапни ҳазил деб ўйлади. Ҳатто кулиб ҳам юборди. Чунки улар қарийб 30 йил бирга яшаган эди. Шу йиллар ичида фарзандларни катта қилишди, уй қуришди, яхши-ёмон кунларни бирга ўтказишди. Касаллик ҳам бўлди, пул етишмаган пайтлар ҳам бўлди. Хуллас, оилавий ҳаётда нима бўлса, ҳаммасини бирга кўришди.
Лекин онам жиддий эди.
— Мен энди бундай яшашни хоҳламайман. Жуда чарчадим. Бир хил, зерикарли ҳаётдан тўйдим. Фақат бир пайтлар турмушга чиққанман, энди умримнинг охиригача чидашим керак, деган фикр билан яшагим келмайди, — деди у.
Биз, фарзандлар, бу гапдан қаттиқ шокда қолдик. Чунки бизнинг тасаввуримизда ота-онамиз доим бирга бўлган. Оиламизда ажрашиш деган нарса умуман бўлиши мумкин эмасдек эди.
Аммо кейин онам бизга бир неча ойдан бери ишхонасидаги ҳамкасби билан муносабатда эканини айтди.
У эркак 40 ёшда эди. Яъни онамдан 15 ёш кичик.
Улар ишда тасодифан танишишган. Аввалига оддий гаплашиб юришган. Кейин бирга қаҳва ичадиган бўлишди, ишдан кейин ҳам бироз қолиб суҳбатлашишарди. Кечқурунлари ёзишиб туришарди. Вақт ўтиб, бу оддий мулоқот туйғуга айланибди.
Онам бизга:
— Мен кўп йиллардан бери биринчи марта ўзимни шунчаки уй ишларини қилиб, ҳаммага хизмат қиладиган одам эмас, аёл сифатида ҳис қилдим, — деди.
Ростини айтсам, биз уни тушунмадик.
Аксинча, ундан хафа бўлдик. У оилани бузаётганини айтдик. «Бу ёшда муҳаббат излаш эмас, фарзандлар, набиралар, уй-рўзғор ҳақида ўйлаш керак», дедик.
Шунда онам бизга жуда хотиржам қараб:
— Сизлар ҳеч бўлмаса бир марта мен ҳақимда ўйлаб кўрганмисизлар? — деди.
Биз жим қолдик.
— Сизларнинг ўз ҳаётингиз бор. Ишингиз, оилангиз, дўстларингиз бор. Менинг олдимга ҳафтада бир марта, баъзиларингиз ойда бир марта келасизлар. Мен эса ҳар куни отангиз билан бир уйда яшайман.
— Ишдан келаман, яна ишлайман. Овқат қиламан, кир юваман, уйни йиғиштираман, бозор қиламан, ҳамма нарсани ўзим бажараман. Баъзан отангизни шунчаки бағримга босгим келади. Бир оғиз яхши гап эшитгим келади. Лекин у менга гўё жуда катта нарсани талаб қилаётгандек қарайди.
У бироз сукут қилди.
— У менинг доим ёнида бўлишимга шунчаки ўрганиб қолган. Мен эса шу йиллар давомида ўзимни аёл эканимни ҳам унутиб қўйибман.
Отам онамни қайтаришга ҳаракат қилди. Ҳамма нарсани ўзгартиришга ваъда берди. «Энди ҳаммаси бошқача бўлади», деди.
Лекин онам унга фақат:
— Мен бу ўзгаришларни 30 йил кутдим, — деди.
Бир неча ҳафтадан кейин у ажрашиш учун ариза берди.
Орадан яна бир ой ўтиб, буюмларини йиғди ва севган инсонининг олдига кўчиб кетди. Уйни эса отамга қолдирди.
Биз ҳали ҳам уни тушунмасдик. Ҳатто у билан гаплашишни ҳам истамай қўйдик. Бизга онам оиламизни ташлаб кетгандек, ҳаммасини сотгандек туюлди.
Бир куни эса уни кўриш учун олдига бордим.
Ва мен у ерда бутунлай бошқа онамни кўрдим.
У кулиб турарди. Чиройли кийиниб олган, кўзларида қандайдир нур бор эди. У кечки овқат тайёрлаётган эди. Шу пайт эркак киши орқасидан келиб, уни бағрига босди ва юзидан ўпди.
Мен уларга қараб турдим.
Ўша пайт биринчи марта хаёлимга бир фикр келди:
«Балким, онам ўз ҳаётини барбод қилмагандир? Балким, у биринчи марта ўз ҳаёти билан яшашни бошлагандир?»
Кетишимдан олдин ундан сўрадим:
— Бир куни қилган ишингиздан пушаймон бўлиб қолишдан қўрқмайсизми?
У жилмайди.
— Албатта, қўрқаман, — деди у. — Лекин 70 ёшимда бир куни уйғониб, бутун умримни ўзим учун яшамаганимни англаб қолишдан кўпроқ қўрқардим.
Ҳозир бу воқеага анча йиллар бўлди
Онам эса кўп йиллардан бери биринчи марта ўзини ҳақиқатан ҳам бахтли ҳис қилаётганини айтади.
Биз, фарзандлар, ҳали ҳам унинг қилган иши тўғри бўлганми ёки йўқми, аниқ билмаймиз.
Лекин бир нарсани тушуниб етдик.
Онам фақат бизнинг онамиз эмас экан.
Унинг ҳам ўз орзулари, ўз хоҳишлари, ўз ҳис-туйғулари бор экан.
У ҳам меҳр кўришга, севилишга, қадрланишга ва ҳатто ҳаётини бошидан бошлашга ҳақли бўлган оддий бир аёл экан.
#оддийаёл
0 комментариев
1 класс
Исо алайҳиссалом ҳузурларига Иблис келиб деди:
— «Менга фақат Аллоҳ тақдир қилган нарсагина етади!..» – деб даъво қиласизми?
— Худди шундай! – дедилар Исо алайҳиссалом.
— Ундай бўлса, анави тоғнинг тепасидан ўзингизни пастга ташланг-чи! Агар сизга саломатлик тақдир қилинган бўлса, албатта саломат қоласиз…
— Эй, лаънати Шайтон! Аллоҳ ўз бандаларини синайди. Банда эса Роббини синашга ҳаққи йўқ! – дедилар Исо алайҳиссалом.
Ибн Касир, «Ал-Бидоя ван-Ниҳоя» китобидан
0 комментариев
3 класса
Инсон моддий шароитини қанчалик яхшилагани сари хавотирлари шунчалик кўпайиб бораркан.
Generalized Anxiety Disorder - умумий хавотирлик бузилиши ривожланган давлатларда энг кўп учрайди, камбағал давлатларда камроқ.
Ҳақиқаттан, ўзига тўқ, яхши маош олади, банкда камида $500.000 жамғармаси бор, пенсия фондида қанчадир миллион бор, яшаётган уйи миллион доллардан ошади, ҳаёт суғуртаси бор, тиббий суғуртаси бор, уйининг суғуртаси бор, улови суғурталанган аммо барибир хавотир ичини кемираверади, аниқ нимаданлигини билмайди аммо қалбини хавотирлик эгаллаган.
Бир камбағал эса кундагисини кунда топади, жамғармаси йўқ, касал бўлса ўлиб кетаверади аммо ўша бойчалик хавотирда эмас.
Кеча бир эски нек
0 комментариев
0 классов
Ёш авлодни таълими, тарбияси ҳақида хўп ва кўп ёзяпмиз, гапиряпмиз! Таълим тизими издан чиққани тўғри! Манимча буни асосий сабаби зиёлилар, билимлилар эмас пулдорлар, амалдорлар давра тўрида, эъзозда бўлиб қолди!
Лекин айб улардамас, Аллоҳ баракасини беряпти, топишяпти, омадларини берсин! Айб сизу бизда, бизни савиямиз, менталитетимиз,дунёқарашимиз етиб келди манимча! Эртани, келажакни ўйламай қўйдик! Кўзимиз мол дунё, бойликни кўряпти холос! Фойдаси бўлмаса сўрашмай қўйдик!
Яна билмадиму ўзимизни ўзгартирмасдан туриб на таълим, на тарбияни ўзгартира олмаймиз деб қўрқаман! Қайси биримиз фарзандимиз катта бўлса олим бўлсин, зиёли бўлсин, юртига,ҳалқига нафи тегсин деяпмиз? Манимча хеч ким!
0 комментариев
0 классов
Ажойиб оналар бўлган экан...
Бу киши Алий Солим Қадома, Либия фуқароси. У машҳур “Рисолат” фильмида “Ваҳший” ролини ўйнаган. Алий аслида актёр бўлмаган. У оддий электр муҳандиси бўлиб, "Рисолат" фильмининг режиссёри Мустафо Аққод келиб тушган меҳмонхонада ишлаган. Ваҳший ролига муносиб актёрни узоқ излаган режиссёрнинг ихтиёри Алийга тушган ва уни ушбу роль учун таклиф қилган. Алий Ваҳшийнинг ролини моҳирона ўйнаган.
Алийнинг кейинчалик мухбирларга берган интервьюсига кўра, фильм намойишидан сўнг унинг кекса онаси ўғлини Аллоҳнинг шери – Ҳамза розияллоҳу анҳуни қатл қилгани учун уйдан ҳайдаб солган ва алоқани узган. Алий ҳар қанча уринса ҳам, онаси билан ораларини ислоҳ қила олмаган. Охир
0 комментариев
2 класса
Ўзбекчани ўрис сўзлардан калкалашни тўхтатинглар. Яқнда бу гапни ëзувчи М. М. Дўст ҳам айтувди.
"Тўладим" дейиш ўрнига "Тўловни амалга оширдим" дейди. Байрамни қутладим дейиш ўрнига "Байрам билан"¸ "едим" ўрнига "таомландим"¸ дори ичдимни ўрнига "дори қабул қилдим" душда чўмилдимни ўрнига "душ қабул қилдим" дейишади.
Яқинда Озарбайжон ТВ да "Аппаричи" (Оборувчи) деган сўзни эшитдим. Уларам бизга ўхшаб русчадаги "Ведущие" ни калка қилиб қўя қолган.
Яқинда гугл таржимон ўзбек тилини араб тили деб "аниқлади". Ўзбекча "бол" сўзи бўла туриб арабча "асал" деб ишлатишади. Ўзбекчада "ўйчи" деган сўз бор. (Ўйчи ўйлангунча таваккалчи ишни битирибди деган мақол ҳам бор) Биз бўлса "Мутафаккир" дейми
0 комментариев
0 классов
Таълимда, тарбияда- тизимда нимадир қилиш керак. Акс ҳолда кеч бўлади.
Балки, кеч ҳам бўлгандир...
Ўқувчини урма, сўкма, ёмон баҳо қўйма, фақат яхши гапир....
Тарбия бундай бўлмайди.
"Юмшоқ супурги"лик яхшиликка олиб келмайди.
Биз- катталар болаларимизнинг инон- ихтиёрини билиб-билмай телефонларга топшириб қўйдик.
Оқибатда ўқувчилар елкамизга чиқиб олди.
Бугун эса уларни бошимиздан тушура олмай ҳалакмиз.
Телефонни таъқиқламанг.
Аксинча, ундан фойдаланиш маданиятини ўргатинг.
Телефон биз учун ишласин.
Биз телефон учун эмас...
Экология ва атроф-муҳитни асранг, деб жар соламиз ўқувчиларга.
Икки тийинга қиммат диктантлар оламиз улардан "она табиат", "онажоним табиат" деб.
Дев
0 комментариев
0 классов
ЕР ДУМАЛОҚ
Боймурод кўп йиллар давомида қишлоқ ҳудудида ички ишлар ходими бўлиб ишлади. Хотини ўпка хасталигидан вафот этганида, уйда уч нафар фарзанди зор йиғлаб қолди. Ўша пайтларда катта қизи Ойжон еттинчи, иккинчи қизи Гулжон бешинчи, кенжа ўғли Мийрас эса учинчи синфда ўқирди.
Боймурод хотинининг узоқ яшамаслигини билганидан кейин икки кўча нарида яшайдиган Гулчеҳра исмли бир аёл билан яқин муносабатда бўлиб юрган эди. У икки фарзанди билан эридан ажрашганди.
Боймурод хотинининг юз кунлик маросими ўтиши билан ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмай, Гулчеҳранинг уйига кўчиб кетди.
Катта қизи Ойжон эса уй ишларини зиммасига олиб, укаларига қарашга ўрганди. Шундай бўлса-да, онас
0 комментариев
1 класс
загрузка
Показать ещёДополнительная колонка
О группе
🎆Руҳим сен вужуднинг ғамини ема!
Ассалому алайкум қадрли муштарийлар!
Гуруҳимиз турли мавзуларда ҳаётий романтик ва мистик ҳикоя ва қиссалар ва жамият муаммоларини ҳам акс эттирувчи тасвирлар ва мақолаларни сизларга тақдим этиб боради.Гуруҳга аъзо бӯлинг ва дӯстларингизни ҳам таклиф этишни унутманг!🎆
- Тула
Показать еще
Скрыть информацию
Правая колонка