Эр-хотин бошқа уйга кўчиб
ўтишди. Эрталаб ўрнидан турган аёл
деразадан қўшни хотин кир
ювиб, дорга осаётганини
кўриб, эрига деди: - Қаранг, бунча ҳам
кийимларини ёмон
юваркан, шундоқ
кирлигича турибди-я?! Эри газета ўқиётганлиги
учун унинг гапига эътибор
бермади. - Балки, совуни ёмонроқдир
ёки кир ювишни билмас. Ўргатиб қўйиш керак,
шекилли, кир ювишни. Шу тариқа ҳар сафар қўшни
кир ювса, хотини унинг
кирни юволмаслигини
гапираверарди. Ниҳоят, бир куни тонгда
уйқудан уйғониб, деразага
қаради-ю: - Тавба! Бўларкан-у, ана энди кир
ювишни ўрганибди! – деди. - Йўқ, - эътироз билдирди
эри, - мен бугун эртароқ
туриб, деразаларимизни
ювиб қўйгандим. Ҳаёт ҳам худди шундай! Воқеага