Соҳибқирон Амир Темур
Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз) вилоятининг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган.Амир Темурнинг ёшлиги ҳақида маълумотлар кам учраса-да, айрим манбаларга қараганда, у ёшлигида хат-савод чиқариб, ўз даврининг тиббиёт, риёзиёт, фалакиёт, меъморчилик ва тарих илмларини ўрганган. Амир Темур билан суҳбатлашиш шарафига муяссар бўлган буюк араб файласуфи Ибн Халдун жаҳонгир турк, араб, форс халқлари тарихини, диний, дунёвий ва фалсафий билимларнинг мураккаб жиҳатларигача яхши ўзлаштирганини таъкидлайди.Амир Темур сиёсат майдонига кириб келган пайтда, Мовароун¬наҳр мўғуллар истибдоди остида бўлиб, Чингизхон ва Ботухон босиб ўтган шаҳар ва қишлоқлар вайронага айланган, сув иншоотлари бузиб ташланган ёки ишга яроқсиз ҳолга келтирилган, Чингизхон Мовароуннаҳрни ўзининг иккинчи ўғли Чиғатойхонга суюрғол сифатида инъом қилган эди.Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолиятида икки давр яққол кўзга ташланади. Биринчи даври (1360-1385) Мовароуннаҳрни мўғул хонлигидан озод қилиб, ягона марказлашган давлат тузиш, ўзаро урушларга барҳам бериш. Иккинчи даври (1386-1405) эса икки йиллик, уч йиллик, беш йиллик, деб аталувчи бошқа мамлакатларга юришлари билан характерланади. Темур фаолиятида муайян сиёсий йўл — майда феодал ҳукмронлигини тугатиш, муҳим халқаро карвон йўлларида устунлик қилиб турган Олтин Ўрда, Эрон ва бошқа мамлакатларнинг рақобатини енгиб, Мовароуннаҳрнинг сиёсий-иқтисодий қувватини таъминлай оладиган марказлашган давлат ташкил этиш эди. Амир Темур авваламбор мамлакатда давлат тизимини мустаҳкамлаш, бошқаришдаги тартиб-интизом, қонунчиликни кучайтириш, савдо-сотиқ, ҳунар-мандчиликни кенгайтиришга имконият яратиш, солиқларни тартибга солиш, мамлакат ҳимоясини таъминлаш йўлида қўшиннинг қудратини ошириш кабиларга катта эътибор берди.Темур тарихчилар тасвирича, Ўрта асрнинг атоқли давлат ва ҳарбий арбобларидан бўлиб, Оврўпо олимлари ўз асарларида унинг салбий томонлари билан бирга муҳим фазилатларини ҳам таъкидлаб ўтганлар. Немис олими Ф. Шлоссер ўзининг «Жаҳон тарихи» (III-том) асарида: «Бахтиёр жангчи, жаҳонгир, узоқ Шарқда қонуншунос бўлиш билан бирга ўзида, Осиёда кам учрайдиган тактик ва стратегик билимларни ифодалади», деб ёзса, атоқли немис олими ва тарихшуноси М. Вебер: «Темур ўз душманларига нисбатан жуда бераҳм эди, лекин саркардалик, давлатни бошқариш ва қонунчилик соҳасида буюк талантга эга эди», деб таърифлайди. Шунингдек, «Тузуки Тимур» — «Темур тузуклари»да ҳам Темурнинг жамиятга, ижтимоий-сиёсий ҳаётга қараши, бирлашган қудратли феодал давлатнинг сиёсий ва ахлоқий қоидалари ҳақида гап боради.«Темур тузуклари»да давлат тизими, давлатдаги турли лавозимларнинг вазифаси, ундаги турли тоифалар ва уларга муносабат, давлатни бошқаришга асос бўлган қоидалар, қўшинларнинг тузилиши, тартиби, уни бошқариш, таъминлаш, рағбатлантириш, қўшин турларининг тутган ўрни ва ўзаро муносабати каби масалалар баён этилади.
«Салтанатим мартабасини,— деб таъкидлайди Амир Темур,— қонун-қоидалар асосида шундай сақладимки, салтанатим ишларига аралашиб, зиён етказишга ҳеч бир кимсанинг қурби етмасди». Бундан ташқари, асарда жамият ишларидаги одамларнинг 12 тоифага бўлиниши, салтанатни бошқаришда 12 қоидага амал қилинганлиги, салтанат 4 қатьий қоидага асосланиши каби масалалар ҳам тартиб билан баён этилган.Шаҳарлар ва шаҳар атрофи аҳолисидан на жон солиғи ва на бож олинарди. Бирорта ҳам аскарнинг доимий туриш учун шахсий кишилар уйини эгаллашга ёки фуқароларнинг молини ва бойлигини ўзлаштириб олишга ҳаққи йўқ эди. «Барча ишларда,— деган эди Амир Темур,— бу ишлар қайси ўлка халқига тааллуқли бўлмасин, ҳокимларнинг адолат томонида қаттиқ туришларига буйруқ берилган. қашшоқликни тугатиш мақсадида бошпаналар ташкил қилдимки, кам-бағаллар улардан нафақа олиб турардилар». Бундан ташқари, Темурнинг солиқлар ҳақидаги қоидаси жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Темур ёзади: «Солиқдар йиғишда халқни оғир аҳволга солишдан ёки ўлкани қашшоқликка тушириб қўйишдан эҳтиёт бўлиш зарур. Нега¬ки, халқни хонавайрон килиш давлат хазинасининг камбағаллашишига олиб келади, хазинанинг беқувватлиги ҳарбий кучларнинг тарқоқланишига, бу эса, ўз навбатида ҳокимиятнинг кучсизланишига сабаб бўлади...»Амир Темур ҳарбий салоҳиятда жаҳонга машҳур саркарда ва ўз замонасининг энг қудратли ҳукмдори бўлиши билан бирга, унинг ҳарбий назарияси ва амалий ҳарбий санъати, тактика ва стратегияси, армия таркибининг тузилиши ўз даврининг нодир мўъжизаси эди. Унинг ҳарбий маҳорати турли йўналишларда — аскарий қисмларни қайта ташкил этишда, душманга ҳужум килиҳда турли-туман усуллардан фойдаланишда, ҳужумдан олдин душман жойлашган ерларни обдон ўрганиб чиқишда, ҳам лашкарбоши — қўмондонликда намоён бўдди.Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Амир Темур давлат, жамият ҳаётида бўлиб ўтадиган ҳар бир муҳим режа олдидан кенгаш ўтказар ва бу кенгашга нафақат давлат арбоблари, саркардалар, темурзода-арни, балки саййидлар, шайхлар, илм-фан арбобларини ҳам таклиф этган ва ўзининг ҳар бир юриши олдидан бундай кенгашларни ўтказиб туришни одат тусига киритган.Амир Темурнинг ободончилик ишлари тўғрисида “у Қобул водийси ва Муған чўли каби Самарқанддан узоқ бўлган жойларда улкан суғориш ишлари олиб борди, дейилади тарихий манбаларда. Бу фикрга муқояса қилиб, Али Яздийнинг ёзишмасини келтириш мақсадга мувофиқдир. «Бир йил мобайнида,— деб ёзади Ўрта аср тарихчиси Али Яздий,— Бағдод шаҳрини тиклаш ҳақида буйруқ берилди, токи шаҳҳар яна ўз қиёфасини олсин, унда ҳунармандчилик ривожлансин, теварак-атрофида деҳқончилик ўссин, савдо-сотиқ ва маданий ҳаёт кенг тармоқ ёйсин, ислом бил ими илгаригидай ёйилсин. Бу вазифа амирзода Абу Бакирга топширилди».Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, Мовароуннаҳрда мўғулларнинг қарийб 140 йиллик ҳукмронлик даврида биронта ҳам кўзга кўринарли қурилиш ёки сув иншоотлари вужудга келмаган. Амир Темурнинг ташаббуси билан 1365 йилда қарши, 1370 йилда Самарқанд, 1380 йилда эса Кешнинг атрофи қайтадан мудофаа деворлари билан ўралган. Шунингдек, халқ фаровонлигию, мамлакат ободончилиги йўлида сув омборлари, тўғонлар қуришга, ариқлар қазишга, янги ерларни ўзлаштиришга алоҳида эътибор берилган. Мамлакатнинг иқтисодий аҳволини кўтариҳца савдонинг аҳамияти беқиёс эканлигини тушунган ҳукмдор бозорлар, расталар ва тимлар, турли-туман устахоналар барпо этиб, халқ ҳунармандчилик санъатини тараққий эттирган.Амир Темур илм-фан, маънавият аҳлига эътибор, меҳрибонлик кўрсатиб, улардан жамият маданий ҳаётида фойдаланишга интилар экан, тарихчи Ибн Арабшоҳ ёзганидек, «Темур олимларга меҳрибон, саййиду шарифларни ўзига яқин тутар эди. Уламо ва фузалога тўла иззат-ҳурмат кўрсатиб, уларни ҳар қандай одамдан тамом муқаддам кўрарди. Уларнинг ҳар бирини ўз мартабасига қўйиб, иззату икромини унга изҳор қиларди».Амир Темур саройида кўплаб илм-маърифат алломалари Мавлоно Абдужаббор Хоразмий, Мавлоно Шамсуддин Мунши, Мавлоно Абдулло Лисон, Мавлоно Бадриддин Аҳмад, Мавлоно Нуъмониддин Хоразмий, Хожа Афзал, Мавлоно Алоуддин Коший, Жалол Хокийлар Соҳибқироннинг марҳаматидан баҳраманд бўлиб, унинг хизматида бўлдилар. Амир Темур илм-фаннинг риёзиёт, ҳандаса, меъморчилик, фалакиёт, адабиёт, тарих, мусиқа каби соҳалари равнақига катта эътибор бериб, соҳиби ҳунарлар билан қилган суҳбатлари ҳақида француз олими Лянглэ шундай ёзади: «Темур олимларга серилтифот эди. Билимдонлиги билан бир қаторда софдиллигини кўрган кишиларга ишонч билдирарди. У тарихчилар, файласуфлар, шунингдек, илм-фан, идора ва бошқа ишларда истеъдодли бўлган барча кишилар билан суҳбатлашиш учун кўпинча тахтдан тушиб, уларнинг ёнига келарди. Чунки Темур бу соҳаларга ғамхўрлик килишга асосий эътиборини берарди».Амир Темур ўзини моҳир дипломат сифатида ҳам намоён қилаолган. Унинг Византия, Венеция, Генуя, Испания, Франция, Анг¬лия, бошқача айтганда, ўша вақтда кўпроқ маълум ва машҳур бўлган Оврўпо давлатлари билан иқтисодий алоқалар ўрнатиш ва уни мусаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини француз ва инглиз қиролларининг унга ёзган мактублари билан далиллаш мумкин.Манбаларда соҳибқирон Амир Темур — ёрқин хислатларга эга эканлиги, хотираси ўткир, шижоатли ва қатьиятли, бирсўзли, зўр руҳий қудрат эгаси, салобатли инсон сифатида таърифланади.Росcияни Олтин Ўрда зулмидан, Оврўпони Туркия тажаввузидан сақлаб қолди; Амир Темур ўз сиёсатида маданият, ободончилик, ҳунармандчилик ҳомийси бўлиб танилди. Ўз сиёсати билан маданий юксалишга ва туркий тилнинг ривожига кенг йўл очиб, нафақат Марказий Осиёнинг маданий-маънавий оламида, балки бутун мусулмон олами тарихида ўчмас из қолдирди ва сўнгги ривожланишига катта таъсир кўрсатди; Амир Темур қатор Шарқ мамлакатлари ва айниқса, Оврўпо мамлакатлари билан дипломатик алоқалар ўрнатиб, улар билан турли савдо-сотиқ, маданий алоқаларга янада кенг йўл очиб берди.
Марказий Осиё Уйгониш даврининг энг етуклик боскичи деб таърифланган иккинчи давр тарихий вокеаликнинг асл куринишида намоён булган. Бу даврда илмий манбааларда кайд этилишича «Темур ва темуризодалар даври маданияти» деб эътироф этилади. Бу давр илмий нуктаи назардан жуда кенг маънони англатиб унинг тафсилотида, авваламбор буюм аллома, саркарда, давлат ва жамоат арбоби Сохибкирон Амир Темур хамда шу давр маданиятининг ривожига салмокли мазмун ва ахамият касб этган темурийзодалар: Мирзо Улугбек, Хусайин Бойкаро, Захриддин Бобур шу билан бирга уша даврда яшаб ижод этган буюк алломалар Жомий, Навоий, Бехзод, тарихнавис, меъмор, хамда мусика ижодиётининг етук санъаткорлари, халк хунармандчилигининг мохир усталари яшаб ижод этиб келдилар. Уз салтанатини миллий маънавият асосларида юксалтирган.
Темур бир катор юртлар ва мамлакатларга мустамлакачилик зулимида озод булишда ёрдам берди. Ўша даврнинг подшоҳларидан ҳисобланган Боязид Илдиримни (1389 — 1402) тор — мор келтириб, усмонли туркларнинг зулмига тушиб колган Болкон ярим оролидаги халқлар ва мамлакатларга озодлик багишлади. Олтин Урда хони Тухтамишни икки марта тор — мор (1391 — 1395) келтириб, Урусиянинг мугиллар хукмронлигидан қутилишларини уч юз йилга тезлаштирди. Туркистон замини ҳунармандчилик, илм — фан ва маданияти ривожланган илғор мамлакатга айланди. Сохибқироннинг саъй — ҳаракати билан обод этилган шаҳарлар, касабалар, кишлоклар шу билан бирга Шахрисабз, Бухоро, Ясси (Туркистон) шахарларда кад кутарган иморатлар, «Темур ва темурийлар давлати», «Темурий маданияти», «Улуғбек ва Самарканд», «Улугбек обсерваторияси» каби улуғ тушунчаларни кундалик хаётимизда номлашимиз, тилга олишимиз одатий тарзга айланиб колди. Бундай тарихий ахамиятнинг моҳияти дунё халклари тарихига олтин харфлар билан ёзилганлигининг. далолатидир. манба
Темурийлар
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев