Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳонинг фазтллатри, буюк ҳаётлари ва қилган ишлари ҳақида гапириш, айниқса ёзиш осон эмас. Ҳамма нарсадан аввал гапирганда ёки ёзганда кўнгилдадидек адо эта олармиканман деган хаёл келади. Барча мусулмонлар қалбининг азизаси бўлган зот ҳақида бирор нолойиқ сўз чиқиб кетмасмикан деган қўрқинч бўлади. Эҳтиётсизлик қилиб гапни чўзиб ёки қисқа қилиб қўярмикан деган ҳадик бўлади.
Мусулмон олами, балки мусулмон оламидан таршқарида ҳам Фотима исмидек машҳур исмлар кам бўлса керак. қиз фарзанд кўрган ҳар бир мусулмон ота-она ўз қизини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг кичик ва энг севикли қизлари Фотимаи Заҳрога ўхшашини жуда ҳам истайди. Ана шунинг учун ҳам кўплар ўз қизларига Фотима номини қўядилар.
Фотима номи ўша вақтда ҳам кенг тарқалган номлардан эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан совғага бир матоҳни олган ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу, уни фотималарга тақсимлаб бердим, рўмол қилиб олишди, дейдилар. Ҳазрати Алининг фотималарини саналганда беш-олтита чиқадилар. Ул фотималарнинг ҳар бирлари бир оламга татийдилар. Аммо фотималар ичида Фотима бўлгани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари бўлган Фотимадир. Ҳа, ҳозиргача Фотима номи тилга олинганда худди ўша, Фотима бинти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўзда тутиладилар.
Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳонинг фазллари, буюк ҳаётлари ва қилган ишлари ҳақида гапириш, айниқса ёзиш осон эмас. Ҳамма нарсадан аввал гапирганда ёки ёзганда кўнгилдадидек адо эта олармиканман деган хаёл келади. Барча мусулмонлар қалбининг азизаси бўлган зот ҳақида бирор нолойиқ сўз чиқиб кетмасмикан деган қўрқинч бўлади. Эҳтиётсизлик қилиб гапни чўзиб ёки қисқа қилиб қўярмикан деган ҳадик бўлади.
Аммо Фотима розияллоҳу анҳодек буюк зотни ўз диндошларига танитиш зарурлиги, танитганда ҳам илмий асосда, ўз кўзи билан кўрганлар, ўзи бирга яшаганлар қилган ривоятлар асосида таништириш иштиёқи ва масъулияти юқори келади. Ана ўша иштиёқ ва масъулият бу машаққатли ва ҳассос ишга журъат қилишга ундайди. Охири Аллоҳ таоло Ўзидан ёрдам сўраган ҳолда ожиз қўингга ўтмас фаламингни оласан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев