Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо ҳижрат қилиб келиб Мадинада ташкил қилинган нубувват хонадонида яшай бошладилар. Ўша вақтда у киши ўн саккаизларга кириб қолган эдилар. Бу ҳолат у пайтларда қизболанинг ёши ўтиб қолганининг аломати эди. Эҳтимол турли ташвишлар туфайли, эҳтимол Аллоҳ таоло ирода қилган ҳикмат туфайли Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳонинг турмуш қуришлари ортга сурилган эди.
Мадинада нисбатан осойишта ҳаёт онлари бошланганда Фотима розияллоҳу анҳони кўз остига олиб юрганлар у кишининг қўлларини сўраб совчи қўя бошладилар.
Жумладан Абу Бакр Сиддиқ ва Умар розияллоҳу анҳумолар ҳам сўрадилар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ҳаммаларига ўта молйим равишда рад жавоби берар эдилар.
Бу масала тез орада кўпчиликни қизиқтириб қолди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу иш бўйича ўзларини тутишларидан баъзи кишилар ўзларича хулоса чиқара бошладилар. Уларнинг фикрларича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Фотимаи Заҳрони ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга илинаётган бўлишлари керак эди.
Улар секин Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳунинг ёнларига кириб маслаҳат бера бошладилар. Уларнинг фикрича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр ва Умра розияллоҳу анҳумоларга узр айтаганларидан кейин Алидан бошқа одамни кўзламаган бўлар эдилар. Шунинг учун улар Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Фотиманинг қўлини сўрашга қистадилар. Али розияллоҳу анҳу бўлса ишонқирамай:
«Абу Бакр ва Умардан кейин бўлармикан-а!?» дер эди.
Нима учун бўлмас экан. Мусулмонларнинг ичида сендан кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин киши йўқ. Отанг у зотни ўз кафолатига олиган. Онанг У киши алайҳиссаломга қараган. Сен ўзинг бўлсанг к зотнинг тарбиясида ўсдинг, энг аввал мусулмон бўлган одамсан…», дедилар маслаҳатчилар.
Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу уларнинг гапидан шижоат олиб Фотимаи Заҳронинг қўлларини сўраш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борди. Етиб боргандан кейин саолм бериб, у зотнинг яқинларига ўтирди. Уялиб нима дейишини билмай ерга қараб ўтиравердилар.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг бир ҳожат билан келиб айтишга журъат қила олмаётганини дарҳол тушундилар. Орадаги хижолатликни кўтариш учун ўзлари гап бошладилар.
«Ибн Абу Толибнинг ҳожати надир?» дедилар.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотимани эсловдим», деди Ибн Абу Толиб кўзини ерга тикканича паст овоз билан.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сўзларни эшитишлари билан лутф кўрсатиб:
«Хуш келибсан! Сафо келибсан!» дедилар.
Орага яна жимлик тушди. Нима қилишини билмай қолган Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу секин ўринидан туриб чиқиб кетди. Ҳайрон ҳолида маслаҳатчилари томон йўл олди. Уларга нима дейишини ҳам билмасди. Улар Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуни кўришлари билан нима бўлганини суриштира кетишди. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бўлса уларга:
«Нима бўлганини билмайман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўша иш ҳақида гап очган эдим, «Хуш келибсан! Сафо келибсан!» дедилар, холос», деб жавоб берди.
Бу гапни эшитишлари билан улар хурсанд бўлиб кетишди. Ҳали иккита гап айтибдилар, ўша иккисидан бири ҳам сенга кифоя қилар эди, дедилар.
Эртасига Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинроқ жойга турди ва у зот эшитадиган қилиб:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизларини совчилик қилмоқчи бўлувдим. Ўзимнинг бирор нарсам ҳам йўқ эди. Аммо, яқинлик ва меҳрларидан умидвор бўлиб сўровдим», деди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дарҳол буни мулоҳаза қилдилар ва у кишига оғир ботмайдиган қилиб:
«(Маҳрга) Бирор нарсанг борми?» дедилар.
«Йўқ. Эй Аллоҳнинг Расули», деб жавоб берди Али.
«Ҳутамийя совутинг қани?» дедилар.
«Ўзимда, Эй Аллоҳнинг Расули», деди.
«Ўшани бер бўлмаса», дедилар.
Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу тезлаб бориб совутни олиб келдилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни сотиб келинга сеп қилишга амр этдилар. Совутни Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу тўрт юз етмиш дирҳамга «сотиб» олдилар. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ул дирҳамларни келтириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига қўйдилар. У зот уларни муборак қўллари билан олиб бир қисмини Билол розияллоҳу анҳуга бериб атр ва хушбўй нарса сотиб олиб келишга амр қилдилар. Қолганини Умму Салама розияллоҳу анҳуга бериб келинга керакли нарсалари сотиб олишни таъйинладилар.
Сўнгра Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобаларини чақириб уларни ўз қизлари Фотимани Али ибн Абу Толибга тўрт юз мисқол кумуш маҳр ила қоим суннат ва вожиб фарийзат шарти ила никоҳлаб бераётганларига гувоҳ қилдилар. У зот никоҳ хутбасини келин-куёвнинг ҳақларига дуо қилиш, уларга бахт-саодат ва солиҳ зуррият тилаш билан тамомладилар. Бу маросимнинг охирида эса меҳмонларга бир идишда хурмо қўйилди.
Тўй кечаси бўлганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам куёв бўлмиш Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳуга:
«Эй Али, келинга бир тўй ҳам қилмоқ керак», дедилар.
Шунда Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу:
«Менда бир қўчқор бор!» деди.
Ансорийлардан бир гуруҳлари бир неча соъ жухори жамлаб келишди. Ана ўша нарсалардан тўй зиёфати уюштирилди. Зиёфатдан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳуга:
«Менга учрамагунча бир нарса қилмай тур», дедилар.
Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо турган жойга бордилар-да у кишига:
«Менга сув келтир», дедилар.
Келинликка тайёрланиб олган Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо қоқилиб-суқилиб юриб бир идишда сув келтирдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам. у сувдан Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳонинг кўксиларига ва бошларига септилар-да:
«Эй Аллоҳим, мен Сендан бунга ва бунинг зурриётларига шайтони рожиймнинг шарридан паноҳ тилайман», дедилар.
Сўнгра у зот алайҳиссалом яна сув келтиришни талаб қилдилар. Бу сафар Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу бориб ҳалиги идишда сув келтирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига ҳам худди Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳога қилган ишларни ва дуоларни қилдилар ва:
«Эй Аллоҳим, икковларига барака бергин, ткковларнинг устларидан барака нозил қилгин ва икковларининг зурриётларини баракали қилгин», дедилар.
Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки муаввизатайнни тиловат қилидлар ва:
«Ўз аҳлинг олдига Аллоҳнинг исми ва баракаси ила киравер», дедилар.
Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу қариндошлари бу ҳодисани катта хурсанчилик ва маросим ила нишонладилар. Ҳатто куёвнинг амакиси Ҳамза ибн Абдулмуттолиб иккита жонлиқ сўйиб Мадиналикларга зиёфат ҳам берди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўйдан тўрт кун ўтганидан кейин уларнинг уйларига бориб хабар олдилар.Ўша пайтда ҳазрати Али розияллоҳу анҳу йигирма беш, Фотимаи Заҳро ўн саккиз ёшда эдилар.Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу билан Фотимаи Заҳронинг оила қуришлари иккичи ҳижрий санада Бадр урушидан кейин бўлганлигини уламоларимиз ўз китобларида таъкидлаганлар.
Келинни ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ижарга олган хонага тушириб боришди. Шундоқ қилиб икковларининг оилавий ҳаётлари бошланди. Мазкур ижарага олинган хона масжиди набавийдан узоқда эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам вақтлари бўлганда бориб Фотимаи Заҳродан хабар олиб турдилар.
Кейинроқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни яқинга кўчиришни режа қилдилар. Бу режадан хабар топган Ҳориса ибн Нўъмон розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хоналаридан бирига ҳамдевор бўлган хонасини келин-куёвга бўшатиб берди.
Ҳарзрати Али ва Фотима онамиз розияллоҳу анҳумолар оила қурганларидан кейин бир йил ўтиб учинчи ҳижрий сананинг Рамазон ойи ўрталарида имом Ҳасан розияллоҳу анҳу таваллуд топганлар.
Имом Ҳасан розияллоҳу анҳу туғулишлари билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга суюнчилик хабарни етказиш учун одам борган. У зот алайҳиссалом бу ҳодисадан ниҳоятда хурсанд бўлганлар, шошилиб келиб гўдакни қучоқларига олиб қулоқларига озон ва иқомат айтганлар.
Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Фотима розияллоҳу анҳонинг туққан боласи Ҳасан ибн Алининг қулоғига азон айтаётганларини кўрдим».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам учун имом Ҳасан розияллоҳу анҳунинг туғилишлари катта қувоч боиси бўлди. Чунки ҳозиргача, у зот эллик еттига кириб қолган бўлсалар ҳам зурриётларидан ўғил фарзанд турмаган эди. Аллоҳ таоло у зотнинг зуриётининг давоми айнан шу гўдакдан бошланишини ирода қилган эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўзларининг кувончи бўлиб туғилган бу муборак фарзандга «Ҳасан» деб исм қўйдилар. Ўша кунгача биров ўз боласига бу номни қўймаган эди.
Имом Ҳасан розияллоҳу анҳу туғулганлари Мадийнаи Мунавварада тўйга айланиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам халққа ақийқа қилиб бердилар.
Имом Термизий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасанга бир қўй сўйиб ақийқа қилдилар ва:
«Эй Фотима, унинг сочини олиб, сочи вазнида кумуш садақа қилгин»-дедилар.
Бас, тортсак, унинг вазни бир дирҳам ёки дирҳамнинг баъзисича чиқди».
Ана ўша кумушни ҳам камбағалларга садақа қилинди.
Имом Ҳасан розияллоҳу анҳунинг таваллудларидан тахминан бир йилу бир ой ўтиб, тўртинчи ҳижрий сананинг Шаъбон ойида Имом Ҳусайн розияллоҳу анҳу дунё юзини кўрганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қувончларига қувонч қўшилди. У зот қўш набирали бўлиб икки набираларини меҳр билан тарбия қила бошладилар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев