Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оталик меҳрларидан доимо баҳраманд бўлар эдилар. У киши турмуш қуриб алоҳида оилалик бўлганларида ҳам бу ҳолат даво м этди.
Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо ўз ёстиқдошлари Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу билан камтарона ва саодатманд ҳаёт кечирар эдилар. Уларнинг ҳаётлари тақво, зоҳидлик ва Исломнинг барча бошқа қоидаларига мувофиқ ҳаёт бўлганидан ҳам шундоқ эди.
Аммо иссиқ жон, суяксиз тил деганларидек баъзи ҳолларда эри хотин «чўқишиб» қолишлари ҳам юзага чиқиб қолар эди. ўшандоқ пайтларда уларнинг ораларини созлашга шошиладиган биринчи шахс Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам.нинг ўзлари эдилар.
Ибн Саъд раҳматуллоҳи алайҳининг «Тобақот»ларида ва бошқа тарих китобларимизда қуйидаги маънодаги ривоят зикр қилинади.
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўз қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳоникига ўта ғамгин ҳолда кириб кетаётганлари кўрилди. У зот у ерда маълум вақт бўлдилар. Кейин эса юзларидан қувонч барқ урган ҳолда чиқдилар. Буни кўрган саҳобалар у зотдан:
«Эй Аллоҳнинг Расули, бир ҳолда кириган эдингиз, қайтиб чиққанингизда юзингизда бунчалик қувончни кўрмоқдамиз?» дедилар.
«Мен қувонмай ким қувонсин! Ахир мен ўзимга энг маҳбуб икки кишининг орасини ислоҳ қилдим!» дедилар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев