Дунёда камим йўқ, кўксим
мардона,
Хеч битмас оқибат, эмас
афсона.
Бизларни бошимиз силар бир
она,
Савлатим укам бор, тоғим укам
бор.
Чирмашиб улғайган қўли
бўйнимга,
Кулфатда биринчи кирар
қўйнимга.
Миннатсиз жонини тикар
жонимга,
Савлатим укам бор, тоғим укам
бор.
Чанг тупроқ йўлларда чопардик
қирга,
Беғубор эрмаклар топардик
бирга.
Бирлашиб кетарди сиримиз
сирга,
Савлатим укам бор, тоғим укам
бор.
Бағритош хаётдан бездирмаган
у,
Мадад деб оёғим кездирмаган
у.
Акамнинг йўқлигин
сездирмаган у,
Савлатим укам бор, тоғим укам
бор.
Кел тақдир ниманг бор менга
аталган,
Балки умр йўлимга нишлар
қадалган.
Қўрқмайман пойимдан бошда
кўтарган,
Савлатим укам бор, т