Фильтр
ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ УЗУН ТУМАНИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ
✍️ Узун туманидаги газ тармоғи кувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, 2021 йилнинг 29 июнь куни кечги 17:00га қадар 3639 аҳоли хонадонлари ва 83 улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
🔥 Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
⚡️“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.
“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
https://t.me/Irisov_uz
Ижтимоий тармоқлардаги ўзбек сегментини иккига бўлиш мумкин. Диний ва секуляр. Аслида бунинг ёмон томони йўқ, агар бир бирининг фарқли қадриятларини қабул қилиб, кесишган қадриятларда бирлаша олишса. Аммо бир масаладаги баъзи постлар ва изоҳларни кўриб, бир-бирига душманчилик қилиш учун ўз қадриятларидан ҳам воз кечишаётганини кўрмоқдаман.
Масалан бош кийим масаласи. Менимча, бу ерда мавзуга ғоявий ёндошган маъқул. Яъни аслида талабнинг мазмуни нимада? Баъзи мусулмонлар ҳаммани хижобга киритиш керак ёки рўмолсиз аёллар уятсиз деб кескин ва нотўғри фикр билдираётгандир. Аммо бир секуляр майдагап бўлмасликни истаса, алоҳида шахсларнинг фикригамас, мавзунинг асл моҳиятига эътибор қаратиши керак
Россиянинг «Газпром» компаниясига газ сотган Ўзбекистон энди сотувчидан харидорга айланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Ўзбекистон 2018 йилда «Газпром»га 3,8 млрд кубометр газ етказиб берди. 2019 йилда етказиб бериш ҳажмини 4,9 млрд. кубометргача оширган ва уларни 2020 йилда етказиб бериш тўхтатилганди. 2021 йилнинг биринчи чорагида Россия концернига ўзбек гази етказиб берилмаган.

Бундан ташқари, 2020 йилда Газпром туркман газини Ўзбекистонга етказиб беришни бошлади: 2020 йилда 0,9 миллиард кубометр газ етказиб берилди. 2021 йилнинг биринчи чорагида эса 1,5 миллиард кубометр (2020 йилнинг бу даврида етказиб берилмаган) газ етказиб берилган.

Эътиборли томони, Ўзбекистон 2021 йилнинг б
Бугун ИККИНЧИ ЖАХОН УРУШи бошланган кун!
Суратда фелдмаршал Паулюс!
https://t.me/Irisov_uz
554230245179
  • Класс
Бир киши Берунийдан илтимос қилиб, “Менга фойда келтирадиган бирор нарсани ўргатиб қўйинг”, дебди. Олим унга ал-Киндийнинг “Ишоратлар китоби”дан ўткир нарсалардан тайёрланадиган бир дори таркибини ёзиб берибди. Бу дори сувга томизилиб, ҳосил бўлган моддага қаламни ботириб, ақиқ тошга чизилса, тошдаги ёзув оқ бўлиб кўринаркан. Буни ўрганиб олган бояги киши “Муҳаммад”, “Али” ва бошқа исмларни тошга ёзиб, “Бу фалон жойдан топилган табиий ёзув”, деб даъво қиладиган, содда одамларнинг пулини шиладиган бўлибди. Беруний эса бу дарсидан пушаймон бўлиб, “Илмни нафси учун ишлатадиганларга ўргатиш — унинг жиноятига шерик бўлишдир”, деб Аллоҳга тавба қилган экан.
https://t.me/Irisov_uz
554230245179
  • Класс
Албатта ўқув марказлари жуда кўп. Бу яхши. Энг яхшисини танлаб,ўзингизни илмга бўлган эҳтиёжингизни қондирадиган ўқув марказини танлаб борасиз. Зеро мақсад хам шу. Энг яхши устоздан илмни мағзини олиш. Агар устоз илмли ва тажрибали бўлса сизни илм дунёсининг ғаройиб билимларидан сизни баҳраманд қилади. Улуғларимиз айтгандай: " Устозни --- шогирд танлашга ҳаққи йўқ. Шогирд эса устоз танлашга ҳаққи бор" Шундай экан сиз ўзингизга керакли устозни танлашда адашманг!

Камина ходимингиз сиз азизларга таклиф қилмоқчи бўлган Ўқув маркази раҳбари хам,у ўқув марказида таълим бераётган устозлар хам ИЛМ дунёсининг энг ноёб намояндаларидир! Марҳамат қуйидаги ҳавола орқали Global Gate ўқув маркази ва бу ў
Показать ещё