Предыдущая публикация
Тупроқ самовотдан умрбод қарздор.
Юракнинг қарзи кўп ички овоздан,
Зил қафаснинг тутқун қушдан қарзи бор.
Аламнинг қарзи бор эрка қувончдан.
Денгиз тубларидан қарздор жавоҳир.
Гулу мева қарздор яшил оғочдан,
Ўлим ҳам ҳаётдан қарздорку ахир.
Ортиб борар қарзнинг бўйи ва эни,
Қарз янги тошларни юклар танимга.
Кечиргин...О, мен ҳам қарздорман,
сени Бундан-да кучлироқ севмаганимга.
“Тезроқ қарзингни уз!” Буюрар тоқат.
Узарман, узарман, узарман...


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев