Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Боғчадан набирасини уйга олиб қайтаётган бобони Зуҳриддин тўхтовсиз саволга тутарди:
— Бу йўлни ким қиган?
— Яхши одамлар, ўғлим.
— Яхши одамлар кимлар?
— Амакилар, тоғалар, даданг.
— Мен қачон амаки бўламан?
— Катта бўлганингда болам.
— Катта бўлсам кейин бобо бўламанми?
— Бўласан, маҳмадона бўласан.
— Маҳмадона қанақа бўлади?
— Вой,сени-ей, бошимни ғовлатвординг-ку
— Мени бошимам ғовлайдими?
Хуллас, уйга келгунча бобоси Зуҳриддинни «нимага унақа?», «нимага бунақа?», «Қачон?» деган саволларига эринмай жавоб бериб келар, уйга келгач: «Бу бола жуда ажойибда, ғалати-ғалати, гоҳо катталарни ақли етмайдиган саволларниям беради-я, баъзида саволларига жавоб беролмай қийналаман», дерди.
Гоҳо Мирзали бобо кела солиб: «Бай-бай-бай!Саволлар беравериб, калламни қотирворди, буни саволларидан мени қутқаринглар, энди бор аммангга, ёки амакингга» дея уларни олдиларига юборарди.
Дарс қилиб ўтирган амма-ю, амакилари олдига кирган болакай, уларнинг китобларини варақлашга тушарди. Китобдан бирон расмни кўриб қолиб, энди уларни саволга тутишни бошларди, саволига қониқарли жавоб олмагунча, қандай қилиб, нимага дея кўзларини жавдиратиб тураверарди.
Кечаси ташқарида каравот (чорпоя)да ўтириб қолишса, яна бобо ва бувисини саволга кўмарди:
— Биз қайдан келганмиз бобо?
— Бизни Худо яратган.
— Худо мени қайдан оган?
— Лойдан ясаган, болам, лойдан.
— Лойни қайдан олган?
— Ана, пастдан «огород»дан.
— Ҳм, анов юлдузми? Мени юлдузимам борми?
— Ҳа, энг ёруғи сеники.
— Юлдузлар нимага тушиб кетмайди?
-Катта бўганингда мактабдан билволасан, ухла!
-Улар ҳам ухлайдими?
Ҳа, боланинг тили ширин… Бола дунёни ўзидек пок ва беғубор рангда кўради..Қани эди «кирланиб» бораётган бу дунёни бир кунгина болалар бошқарса..

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1