Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
(Саудиянинг жанубида бўлиб ўтган)
Олтмишдан ўтган киши саксон ёшлардаги онасини зиёрат қилиш учун борди. Она - бола узоқ суҳбатлашишди. Кеч тушиб қолди. Ҳаво совиди. Киши онасининг уйида тунаб қоладиган бўлди. У мириқиб ухлади. Тонг отди. Бомдод намозига уйғонди. Таҳорат қилди. Оёқ кийимидан ташқари ҳамма кийимларини кийди. У пояфзалини қидирди. Роса қидирди. Уни биласизми, қаердан топди? Иситгичнинг ёнидан! Меҳрибон онаси унинг пояфзалини исиб туриши учун шу ерга қўйганди. У оёқ кийимга қараб узоқ ўйлади.
«Олтмишдан ошган бўлсам ҳам, меҳрибон онам мени ҳалиям ёш боладек кўрадилар! Мунис онам» деди. Ўзи сезмаган ҳолда кўзёшлари тўкилди.
«Эй Аллоҳим, онамдан бошқаси шундай қилармиди?! Эй Аллоҳ дунёда инсон учун онасидан ҳам меҳрибонроқ зот бормикан?».
У киши оёқ кийимини суратга олиб ўзининг ҳиссиётларини ифодалаган сўзлар билан ижтимоий тармоққа жойлади. Унинг бу иши жуда кўпчиликни йиғлатди. Ҳамма ўз мулоҳазасини қолдирди... улар ичида:
«Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин» (Исро:24 #оят), Бу сурат мени йиғлатди»;
«Менининг онам вафот этганлар. Сизнинг онангиз ҳаётлар! Қандоқ бахт» деган ваҳоказолар бўлди.
Оналаримиз - жаннатимиз.
Ота - онанинг қадри буюлигидан Аллоҳ таоло: «Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишнигни амр этди»!!! (Исро: 23 #оят).
✨✨✨ХУЛОСА✨✨✨
💠 Азизилар, ҳеч ким сизга Аллоҳдан кейин онангиз (ота онангиздек) меҳрибон бўла олмайди. Уларнинг койишлари, сизга қайғурганларидир. Онангиз сизни дунёга тортиқ қилади. Отангиз эса, сизга дунёни тортиқ қилади!
💠 Сиз минг ҳаракат қилсангиз ҳам уларга нисбат худди ўзларидек меҳрибон бўла олмайсиз! Лекин уларни рози қилиш илинжидан тўхтаманг!
💠 Гарчи сиздан ҳеч нарса кутишмаса ҳам, сиз уларга чиройли совға - саломлар олинг! Арзимаган нарса бўлса ҳам, уларга дунё неъматларининг энг аълоси бўлиб кўринишининг гувоҳи бўласиз!

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев