Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) ўз даврининг гўзали бўлган Отика бинт Зайдга уйландилар. Бу аёлнинг қалби масжидга боғланган, бошқа аёллар билан жамоат бўлиб намозларни адо этишни хуш кўрарди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларида ҳуфтон намозини ўқишига монеълик қилмасликлари шарти билан турмушга чиққанди.
У пайтдаги одамлар фосиқ бўлганидан эмас, заифаларини қаттиқ қизганганларидан, никоҳдан кейин уни масжидга чиқиши рашкларини келтирадиган бўлди. Ваъдаларига биноан унга «Чиқма» ҳам дея олмасдилар. Бир куни бу сабрлари ниҳоясига етти. Ҳуфтонга боришидан олдин, у ўтадиган йўлнинг қоронғу жойига беркиниб олдилар.
У ўтаётганида таниб, орқасидан бориб белига урдилар. Аёлнинг ғазаби келиб, йўлдан қайтди. Эртасига хуфтон намозига азон айтилган пайт, аёл масжидга бориш учун тараддуд қилмади.
-Сенга нима бўлди? Азон чақириляпди? - деб сўрадилар. Аёл:
- Ҳозирги замонда одамлар ёмон бўлиб кетишган, - деди. Ҳазрат Умар ниятларига етганларидан хурсанд бўлдилар. (Баъзи манбаларда бу киши ҳазрат Умар эмас, Зубайр ибн Аввом бўлганликлари ҳам зикр қилинган).

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1