Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Ёшлик пайти хор эди,
Унинг пулдор бадавлат,
Бир бой дўсти бор эди.
Бой дўсти қизлар билан,
Юрарди даврин суриб.
У эса тинмай ишлар,
Шундай бой дўсти туриб,
Дўстидан бўлак хеч ким,
Кўринмасди кўзига.
Дўстидан пул сўрашни,
Ор биларди ўзига,
Улар йигирма ёшда,
Айни кучга тўлганди.
Бой йигит бир гўзалга,
Жуда ошиқ бўлганди,
Бой йигит у гўзални,
Ортидан роса чопди.
Ҳар хил ширин сўз билан,
Нихоят кўнглин топди,
Бир куни йўл четида,
Турушганди сўзлашиб,
Безорилар келишди,
Гўзал қизни кўзлашиб,
Безорилардан бири,
Гўзал қизга гап отди.
Бу эса бой йигитга,
Жуда хам оғир ботди.
Безорилар йигитни,
Мазах қила бошлади.
Йигит бир сўз деганди,
Муштлашишни бошлади.
Кучи етмаган йигит,
Аста ўрнидан турди,
Ва уларнинг бирига,
Шартта пичоқни урди.
Қонни кўриб қолганлар,
Хар томон қочиб кетди,
Бу хабар ўн минутда,
Бойнинг дўстига етди.
Камбағал йигит гўё,
Шамолдан ҳам тез елди,
У дўстини ёнига,
Бир зумда етиб келди.
У келиши биланоқ,
Дан ходими кеб қолди,
Камбағал йигит айбни,
Ўзин бўйнига олди,
Қотилликда айбланиб,
Йигирма йилга кетди,
Бой йигит у қиз билан,
Бирга бахтига етди.
Қамоқ муддатин ўтаб,
Камбағал озод бўлди,
Дўстликни оқладим деб,
Кўнгли қувончга тўлди,
Қамокдан чикиб тўғри,
Дўстин уйига борди.
Бой йигит қабул этмай,
Кўчага қувиб солди.
Кўчада қолган йигит,
Не қилишни билмасди,
Нима қилса хам дўстга,
Хеч ёмонлик қилмасди.
Бу кечани кўчада,
Бир амаллаб ўтказди,
Дўсти учун камбағал,
Ёшлигини ютқазди.
Эртаси кун эрталаб,
Бир нуроний отахон,
У камбағал йигитга,
Тутқазди бир чамадон.
Лекин бир сўз демасдан,
Қайтиб кетди изига,
Жавоб хам қайтармасдан,
Камбағалнинг сўзига.
Йигит очиб қараса,
Чамадонда тўла пул,
Ва пулларнинг ичида,
Иффорли оқ атиргул.
Чамадондаги пулга,
Машина ва уй олди,
Икки кун ўтмай унга,
Бир гўзал учраб қолди.
У оппоқ атиргулни,
Берди шу гўзал қизга,
Қиз эса бу хаётим,
Бахшида деди сизга.
Йигит бор ғам ташвишни,
Орқасига ташлади,
У гўзалга уйланиб,
Бахтли яшай бошлади.
Йигит уйини хар кун,
Супурар бир онахон.
Йигит пул берса унга,
Олмас эди хеч қачон.
Йигит учун хотини,
Жон бермоққа тайёрди,
Ҳамда бепул ишловчи,
Хизматкори бор эди,
Орадан кўп ўтмасдан,
Йигит фарзандли бўлди,
Муборак бод этгани,
Уйи дўстларга тўлди.
Йигит бой дўстини ҳам,
Таклиф этди ўшал куни.
Дўсти ҳам етиб келди,
Шундай дўстидан мамнун,
У бой дўстини кўриб,
Унга мехрини сочди,
Икки дўст бир бирига,
Кулишиб қучок очди.
Хамма хушчақчақ шодон,
Бой дўстининг кўзи нам,
Сўз бошлади сўнг аста,
Азиз бошин килиб хам.
Эслайсанми айбимни,
Сен бўйнинга олгандинг.
Қотилликни мен қилиб,
Сен қамалиб кетгандинг.
Камокдан чиқган кунинг,
Қўймагандим уйимга,
Чунки дан ходимлари,
Келар эди уйимга.
Пул берган ул нуроний,
Ҳамда атиргул берган,
Ул менинг отам эди,
Рисқини халол терган.
Ҳардам сенинг ёнингда,
Кўрганда кўнглим тўлар,
Фарзандингни онаси,
У мени қизим бўлар,
Хар ишга бўлиб тайёр,
Сени кутдим ҳар оним,
Уйингдаги хизматкор,
У менинг "онажоним."
Деб тугатди сўзини,
Ёшин артиб кўзини,
Бахт тилаб силаб қўйди,
У меҳрибон қизини.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3