Озодлик суҳбатлашган ресторан эгалари ва Зам-зам суви сотадиган тадбиркорлар Ўзбекистонда бу йилги Рамазон бозорлари ўтган йилдагидан кўра¸ чаққонроқ эканини, катта талабга яраша таклиф кўлами ҳам кенгайганини айтди.
Мухбиримиз Тошкентнинг Рамазон бозорини ўрганар экан, оддий сантехник йигитнинг эҳтиёжмандларни саҳарлик ва ифторлик билан таъминланаётганини ҳам аниқлади.
Оби-Зам-зам бизнеси
Тошкент марказида диний китоблар билан савдо қиладиган дўкон эгасининг 18 май куни Озодликка айтишича¸ Рамазон бошлангандан бери у Зам-зам суви ҳам сотмоқда. Чунки сувнинг бозори чаққонлашган:
- Сув яхши кетяпти. 5 литрлик баклашкаси 400 минг сўм¸ бирваракайига 10 та ëки ундан кўп олсангиз 380 минг қилиб берамиз. Биз сотаëтган сув ҳақиқий. Маккаи Мукаррамадан келтирилган ва устида муҳри бор. Бозорда уялмай оддий водопровод сувини Зам-зам деб, баклашкасини 160 мингдан сотишяпти. Лекин одамлар тоза молни билади. Биздан олишяпти,- деди тадбиркор.
Суҳбатдош айтган сохта Зам-замни фош этувчи видеолавҳа эса ижтимоий тармоқларда тарқалган. Видеолавҳадаги кишининг иддао қилишича ¸ 5 литри 160 минг турадиган сув сохтадир. Видеолавҳа қахрамони сув идиш қопқоғига “Рустам” сўзи туширилгани ва баклашка ëрлиғидаги ранглар ва таъми бошқачалигини сабаб қилиб¸ бу сув сохта” дея таъкидлайди. Видеолавҳадаги киши сувнинг сохталиги ҳақида бир бирор бир лаборатория хулосасини келтирмаган.
Диний либос ва жойнамозлар билан савдо қилувчи тошкентлик тадбиркор Озодлик билан суҳбатда “бу видеорлик сув сотаëтган рақобатчи ширкат” маҳсулоти бўлиши мумкин, деб тахмин қилди. Суҳбатдошга кўра¸ “Зам-зам суви билан оғиз очиш Пайғамбар суннати бўлгани учун” бу сувга айнан Рамазон пайтида эхтиëж кўпаяди:
-Ўзи ҳар қандай сув¸ сут¸ хурмо ëки туз билан оғиз очса бўлаверади. Аммо Зам-зам суви билан очишни мода қилиб олишди. Баъзилар баклашка устига “Зам-зам суви қўшилган” деган эмблема ëпииштириб қўяди. Қўшганми¸ қўшмаганми¸ қўшган бўлса қанча қўшганини аниқлаб бўлмаса?- дейди суҳбатдош.
Зам-зам суви Макка шаҳридаги Каъба яқинида ер тубидан чиқувчи булоқ сувидир.
Тошкент ресторанларининг ифтор бизнеси
2016 йили Ўзбекистондан ресторан, кафеларда ва масжидларда ифтор уюштириш таъқиқланган эди. Бундай ташаббус билан Ўзбекистон Мусулмонлар идораси чиққан эди. Диний муассаса вакили шайх Абдулазиз Мансурнинг islam-today.ru нашрига 2016 йили берган суҳбатида бу тақиққа изоҳ берилган эди
“Ифторларни кафе, ресторан ёки масжидларда ўтказиш (тақиқлаш) бу - давлат сиёсати эмас. Биз бунга Ислом тарихидан келиб чиққан ҳолда қарор қилдик. Муҳаммад пайғамбар даврида ифторлар фақат камбағал, ейишга нони бўлмаганлар учун ташкил қилинар эди. Ҳозир бўлса ифтор яна бир дабдабали тантана ва исрофгарчилик манбаига айланди. Биз бунга қаршимиз”, - деган эди Шайх.
Диний идорага яқин мулозимлардан бирининг Озодликка билдиришича¸ бу йил кафе ва ресторанларда ифтор ва саҳарлик қилишга чеклов бекор қилинган.
Озодлик ифтор ва саҳарлик ўтказиш борасида ижтимоий тармоқда реклама берган Тошкентдаги ресторан эгалари билан гаплашди. Улардан бири Тошкентнинг Себзор даҳасидаги кафе эгаси Озодлик билан 18 май кунги суҳбатда бир кишилик тўй оши, салат, чой ва нонлари билан ўн минг сўм қилиб белгиланганини айтди. Суҳбатдошнинг айтишича ўткан йиллари ифторга рухсат бўлмагани учун Рамазон ойида зарарига ишлаган:
- Ўзи Рамазон пайтида клиент резко камаяди. Одамлар рўзаку. Ўтган йиллари ифтор пайтида кафени очишга рухсат йўқ бўлгани учун зарар қилардик. Бу йил запрет йўқ. Нархни ҳам чўнтакбоп қилдик. Сезонда касса яхши бўлади деб турибмиз¸ - деди кафе эгаси.
Бу йилги рамазон пайтида тижорат ривожлангани айтилмоқда
Бу йилги рамазон пайтида тижорат ривожлангани айтилмоқда
Ифтор бераëтган яна бир ресторан эгаси эса, бир коса ош нархи 12 минг сўм қилиб белгилаганини айтди:
- Косаси 12 минг. Лекин коса тўла. Олдин 9 мингдан сотувдик косасини. Ҳозир талаб бўлгани учун 12 мингга чиқардик¸ дейди суҳбатдош.
Рўзадорлар учун текин ош
Тошкентлик 36 яшар сантехник Абдувоҳид Атаметов "Рамазон ойида¸ муҳтож¸ бемор ва талаба рўзадорларга ўз ҳисобимдан саҳарлик пайтида текин ош сотиб олиб тарқатаман" дея ижтимоий тармоқларда эълон берди.
Озодлик билан 18 май кунги суҳбатда Атаметов бу ишни савоб учун қилаëтганлигини таъкидлади:
- Ўзим етим ўсганим учунми муҳтожларга ëрдам бергим келади. Ўткан йилги Рамазонда кичикроқ қамровда қилиб кўрувдим. Бу йил Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари учун қиляпман. Талаба ва саҳарликка таом тайёрлашга имконияти бўлмай қолган кишиларга тўй ошини бепул етказиб беряпман.. Буюртмани Telegram гуруҳидан оляпман. Бу ойнинг фазлидан умид қилган ҳолда ўзимизнинг кичик хиссамизни қўшдик¸ -дейди Атаметов. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 131
@ZiyovuddinRahim
Олдинлари бу сувни мутабар билишиб хажга борганлар одамларга бепул таркатишар эди.
Ха именно шу сув билан огиз очмай арзонрогида очилса булмайдими.
Уша сув пулини яхшиси масжидларга бериш керак шекилли
Бир хуплам зам-зам сувини дуосини укиб купайтиришни Аллохдан суралади.
Одамларни тушунмовчилиги оркасидан 5 литр сувниям 50$ дан сотишяпти экан.
Тавба килдим.