Июль ойи бошидан Тожикистондан Ӯзбекистонга ва Ўзбекистондан Тожикистонга маҳсулотлар олиб ӯтишга чекловлар киритилгани икки мамлакатда очилган бозорлар фаолиятини фалажлаб қўйди.
Ўзбек ва тожик бозорлари икки мамлакат ўртасида март ойида визасиз борди-келди шартномаси имзоланиши ортидан чегараолди ҳудудларида очилган эди.
Аҳоли орасида бу бозорлар "Дўстлик бозорлари" номини олган.
Чекловларга мувофиқ, Тожикистондан Ӯзбекистон ҳудудига бир кишига кунига фақат 10 килограмм ва Ўзбекистондан Тожикистонга 40 килограмм миқдорида озиқ-овқат ва саноат моллари ӯтказишга изн берилади.
Тожикистонлик тадбиркор Отабек Содиқов ҳар куни Душанбе шаҳридан Сурхондарё вилоятидаги Денов шаҳрига электр асбо
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Академиясининг ўқитувчиси ўқув юрти қабул комиссияси аъзоларини 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари пайтида турли ҳийлалардан фойдаланганлик ва порахўрликда айблади.
Исмини сир сақлаш ва овозини ўзгартириш шарти билан Озодликка гапирган ўқитувчининг иддао қилишича, июнь ойида бўлиб ўтган кириш синовлари пайтида таниш-билишчилик, порахўрлик ва натижаларни сохталаштириш ҳолатларига гувоҳ бўлган.
Академия ўқитувчисининг иддаоларига ўхшаш маълумотларни Озодликка бир-биридан мустақил равишда алоқага чиққан абитуриентлар ва уларнинг яқинлари ҳам айтиб берди.
Озодлик бу иддаолар юзасидан Ўзбекистон ИИВ Академияси қабул комиссиясидан муносабат ололмади.
Ўз