72 ёшли кекса-қариянинг савдо дўконини қурган қурувчи томонидан зўравонлик билан қўлидан олиб қўйиб, бошқа шахсга 53.000 АҚШ долларга ноқонуний сотиб юборганлиги ҳолати юзасидан Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан (илгари икки марта давлат бюджетини жуда кўп миқдорда ўзлаштирганлиги бўйича судланган) қурувчига Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг (Эски таҳрирдаги) 168-моддаси 3-қисми "а" банди билан айблов эълон қилинган бўлсада, орадан уч кун ўтмай, бу иккала жиноятчиларни "Қордек-оппоқ" деб, уларга қўйилган барча абловларни олиб ташлаб, жиноий иши тугатилганлиги ақл бовар қилмайди. Ахир бу ишларнинг орқасида ким турган экан. Кекса-қариянинг Конституциявий ҳуқуқларини ким ҳимоя қилади? Ҳақиқат ва адолат қачон қарор топади!