Ўзбек кино устаси, тошкентлик 40 яшар Баҳодир Йўлдошев дунë кино саноати марказига айланган Ҳолливудда бадиий фильм суратга олган илк ўзбек режиссери бўлди. "Ўлим фариштаси" деб номланган фильм ўткир сюжетли жанговар драма жанрида олинган. Режиссёр бу фильмни суратга олиш учун қарийиб 3 миллион доллар маблағ сарфлаганини айтди.