Тадбиркор Жаҳонгир Умаровнинг қамалиши нимани англатади?
Тошкентда 1,5 минг кишини иш билан таъминлаб турган тадбиркор Жаҳонгир Умаров гиёҳванд сақлаган деган айб билан 5 йилга қамалди. Умаров судда бу айбларни тўлиқ инкор қилган. Айб унга қийноқлар остида қўйилганини билдирган. Суд-тиббий экспертиза Умаровнинг бир қовурғаси синганини ҳам тасдиқлади.
У наркотик Тошкент ички ишлар катта тезкор ходими томонидан ташлаб қўйилганини айтган.