"Ахборот" информацион дастури Ўзбекистонда жорий этилган, бироқ ошкора эълон қилинмаган уруш орден ва медалларини кўрсатмаслик тақиқи ҳақида ҳикоя қилди.
Марҳум президент Ислом Каримов бошқаруви йилларида Совет замонига хос, СССР даврини эслатиб турадиган рамзлардан воз кечиш кўрсатмаси берилди.
СССР даврида Улуғ Ватан уруши деб аталган ном Иккинчи Жаҳон уруши деб ўзгартирилди.
Ғалаба куни деб аталган 9-майнинг номи Ўзбекистонда Хотира ва Қадрлаш куни деб номланди.
СССР ҳарбий техникаси ва ҳарбий қудратининг намойиши бўлган ҳарбий парад ва мушакбозликдан воз кечилди.
Уруш фахрийларига ҳам ўз орден ва медалларини жамоатчилик олдида кўрсатишлари тақиқланди.
Давлат телевидениеси кўрсатувларидан бирида кўксида уруш медали бор кекса отахоннинг тасвирини "ўтказиб юборишгани" учун ТВ ходимлари ишларидан ҳайдалган ҳоллар ҳам бўлган.
25-апрель куни "Ахборот" дастури Тошкент вилояти Бўка туманилик Кенжа ота Рўзматов ҳақида видео лавҳа намойиш этди.
Кенжа ота ўзига кўрсатилаётган ғамхўрликдан миннатдор бўлди.
Лавҳада бугунга келиб Кенжа ота яна урушдаги жасоратлари учун олган медалларини кўксига тақиб юришга ижозат берилганидан хурсанд экани айтилди.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини
www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.