Москва шаҳрида пайвандчи бўлиб ишловчи Рахимберган Очилов патент расмийлаштириш жараёнида сотиб олинадиган соғлик суғуртаси хужжатининг тан олинмаётганидан норози эканлигини билдирди.
Мазкур суғурта полиси Москва кўп тармоқли миграция марказида бошланғич нархи 4000 рублдан бошлаб, дея кўрсатилган.
Аммо муҳожирнинг саломатлиги ёмонлашиб, суғурта идорасига қўнғироқ қилганда, ташкилот ёрдам кўрсатишни истамаган.
Би-би-си Ўзбек хизмати АО "СК ПАРИ" Москва шаҳри суғурта бўлими боғланиб, вазиятга изоҳ сўради. "Бундай бўлиши мумкин эмас", деди суғурта идорасининг ўзини таништирмаган ходими.