**
Эркаклари ухлаган уйнинг,
Аёлларин сотиб оладир.
Уйғотгувчи қўнғироқ бўлинг,
Топталмасин қадимий қадр.
12.12.2019 йил 🦋🌏💧
https://t.me/uzbektoshijodi
.
#ЭЛДЎСТ
ЭЛДЎСТ
Қуёшдан зарралар – яхши инсонлар,
Дарди илм, дўсти эл, санъат, маърифат.
Туннинг парчалари – асли ёмонлар,
Дарди пул, разолат, ёри манфаат.
02.05.2022 йил
***
https://t.me/uzbektoshijodi