Пайғамбарларнинг битикларига бўлган ушбу саёҳат сизни ҳақиқий ягона Худо билан учрашишга таклиф қилган ҳолда, Ўзининг исёнкор фуқароларини қандай қилиб қоронғулик шоҳлигидан қутқариб олиб, Ўзи билан бирга ёруғлик шоҳлигига абадий яшашга ноил қилиши ҳақидаги режасини тушунтиради. Бу фильм бутун дунёдаги барча ёшдаги вакилларга мўлжалланган бўлиб, у анимация билан жонли видеонинг илҳом билан бирлаштирилиши орқали ҳикоя қилинади ва инсонларни фикрлашга чорлайди.
Бутун фильм 222 дақиқа давом этади. У ҳаммаси бўлиб 15 та кўринишдан иборат ва бу кўринишлар иккита асосий бўлимга ажратилган, яъни улар:
1‑Қисм: Эски Аҳд: Подшоҳ Ўз режасини олдиндан билдиради { 1-8 Кўринишлар}.
2‑Қисм: Янги Аҳд: Подшоҳ Ўз режасини амалга оширади {9-15 Кўринишлар}.
Ҳозирги кунда Улуғвор Подшоҳ фильми кўплаб тилларга дубляж қилинмоқда. Улар орасида ўзбек тилидагиси биринчи бўлиб тугалланиши керак. (2015 йил, декабр ойида)