Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳридаги мактабга кириб қолган қоплон уни ушлашга уринган олти одамни яралади.
Якшанба куни Вибгиор халқаро мактабига кирган жонзотни ушлаш ва ухлатишга 10 соат кетди.
Жароҳатланганлар орасида олим, ўрмон ишчиси ва оператор бор, аммо ўқувчилар йўқ.
Ҳиндистонда 12 мингта қоплон бор. Улар ўрмонларда яшайдилар ва одамзот кўзига кўринишни ёқтирмайдилар.
Бироқ, ўрмонлар кесилиб, маҳаллалар барпо этилар экан, қоплонларнинг шаҳарларга кириб қолиши ҳоллари кўпаймоқда.